“Бугун биз ташлаётган қадам келажакнинг ибтидосидир”.
Маҳатма Ганди
- Ўзгармоқлик
“Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг ўзгар”.
- Саволни тўғри бермоқлик
“Саволнинг кучи шундаки, у инсон камолотининг негизидир”.
- Мунтазам ҳаракатда бўлмоқлик
“Бизни мунтазам ҳаракатга ундовчи ички туртки мавжуд. Бу – қизиқувчанликдир. Натижани ёки ўз имкониятимизни билишга бўлган қизиқиш. Биргина кичик қадам улкан режани амалга ошириши ва сиз биринчи қадамни ҳозироқ ташлашингиз мумкин”.
- Кечиримли бўлиш
“Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси”.
- Эътиқодни мустаҳкамламоқлик
“Сизнинг эътиқодингиз – сиздаги ўй-хаёлларнинг пойдеворидир. Сиз гапираётган гап – кечинмаларнинг меваси ва мавриди келиб, бу сўзлар мунтазам ҳаракатга, ҳаракатимиз доимий одатга айланади. Бизнинг қадр-қимматимиз одатларимизга кўра белгиланади. Қадр-қимматимиз эса тақдиримизга айланади”.