Фараз қилинг тадбиркорсиз ва маҳсулотингизни йирик бир харидорга сотмоқчи бўлиб юрибсиз. У билан анчадан бери учрашув ташкил қилишга ҳаракат қилдингиз, лекин бўш вақтини топа олмаяпсиз. Бир кун тасодифан ўша харидор билан битта лифтда бўлиб қолдингиз ва сиз учун кутилмаганда жуда қулай имконият пайдо бўлди. Қисқа вақтда унга ўзингизни таништиришингиз ва маҳсулотингиз ҳақида маълумот бериб қизиқтиришингиз керак. Бундай имконият яна бўладими йўқми амри маҳол. Бу вазиятда харидорнинг диққатини қаратиш учун ва сизнинг маҳсулотингизга қизиқиши учун нималар деган бўлар эдингиз?
Ўқишни битириб иш қидираётганимда ишга топшириш жараёнларидан бири бўлган интервю ва суҳбатларга кўп тайёрланишга тўғри келар эди. Ўша вақтларда интервюлар, презентатсиялар ёки оддий савдо сотиқ қилаётганда маҳсулот ва ҳизмалтарни танитиш учун қўл келадиган бир услуб, инглизчада ъ'Элеватор Питч' яъни ълифтдаги тақдимот' ҳақида биринчи мартта эшитган эдим. Бу услубда юқорида айтилгандай кутилмаганда, жуда қисқа вақтда - бир ёки икки дақиқада (яъни лифтда ўтказадиган вақтингиз билан тенг вақтда) бирон маҳсулот, ҳизматингиз ёки ўзингиз ҳақида керакли одамларга маълумот бериш ва уларни қизиқтириш, энг муҳим маълумотларни ажратиб олиш ва уни қизиқарли қилиб тақдим этиш керак бўлади.
Албатта бу ҳаёлий фараз ва бундай вазиятга тушиш эҳтимоли жуда кам. Шундай бўлса-да одамларга етказмоқчи бўлган фикрингизни содда ва лўнда қилиб, энг асосий жиҳатларини қисқа қилиб етказа олиш қобилияти турли вазиятларда (иш интервюсидан тортиб мижозларга маҳсулотимизни танитишгача) копчилигимизга қўл келади.
Қуйида ъЛифтдаги тақдимот' услубига кўра ўзингиз, ҳизматингиз ёки маҳслуотингиз ҳақидаги маълумотларни керакли одамларга етказишда эътиборингизни қаратишингиз керак бўлган жиҳатларни санаб ўтамиз:
Соддалик
Одатда кўпчиликда презентатсия ва тақдимотлар қанча мураккаб тилда, атамалар ва маҳсус ибораларга бой қилиб тайёрланса шунча профессионал даражада тайёрланган деган таассурот қўлдиради деган фикр шаклланган. Лекин агар тайёрланган маълумотларни эшитаётган ёки ўқиётган одам нима деяётганингизни тушунмаса бундай тақдимотдан кўзланган мақсадга эришиш қийин бўлади.
Шундай экан фикрингизни тингловчи ёки ўқувчига етказаётганда иложи борича қисқа ва содда жумлалар қуришга, мураккаб атама ва иборалардан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг. Албатта сиз ўз ишингизнинг устаси эканлигингизни кўрсатгингиз келади, лекин бунга одамларни зериктирмасдан ё қийнамсдан ҳам эришса бўлади.
Фактларингизни яхши билинг
Маълумотни содда қилиб етказиш деганда албатта гапираётган нарсангиз ҳақида яхши билимга эга бўлишингиз шартмас дегани эмас. Тақдимотингиз ёки ўзингизни таништиришингиз қисқа болса да, ундан кейин бериладиган саволларга жавоб бера олмасангиз ҳам яхши таассурот қолдирмаган бўласиз.
Гапираётган нарсангиз ҳақида ҳар томонлама маълумотга эга бўлинг ва сўралиши мумким бўлган саволларга олдиндан тайёр бўлинг.
Шу билан бирга ким билан гаплашаётганингизни ёки кимга тақдимот қилаётганингизни яхши билинг. Шунда маълумотларни уларга қизиқ бўладиган тарзда етказишингиз осонроқ бўлади.
Нима учун айнан сиз?
Кундалик ҳаётимизда биз нималарни танлашимиз, катта ёки кичик бўлсин қандайдур қарорлар олишимизга тўғри келади. Бу танлов ва қарорларни қилаётганимизда эса доим баъзи сабаблар асос бўлади. Масалан бозорга чиққанимизда ўнлаб хил мевалар орасидан айнан биттасини танлаймиз ва у танлаган мевамиз бошқалардан маълум жиҳати билан ажралиб туриши танлашимизга сабаб бўлади. Бу сабаб унинг кўриниши, мазаси ёки нархи бўлиши мумкин. Агар сотаётган одам шу меванинг айнан қайси жиҳати бизни қизиқтираётганини билса уни бизга сотиши осонроқ бўлади.
Худди шундай сиз сотаётган маҳсулот ёки ҳизматларнинг ўзига ҳос жиҳатига урғу беришга ҳаракат қилинг. Ёки ишга кирмоқчи бўлсангиз нимага бошқа ўнлаб талабгорларни эмас айнан сизни ишга олишлари кераклигини, бошқалардан нима хислатларингиз билан ажралиб туришингизни таъкидлашингиз керак бўлади.
ъЛифтдаги тақдимот' услубуни билиш ва унга амал қилиш кўпгина кутилган ва кутилмаган вазиятларда қўйилган мақсадларга эришишда қўл келади. Масалан менга бу услуб ўзим ҳоҳлаган ишга киришимга ёрдам берган. Ўйлайманки сизга ҳам бу услуб керакли мақсадларингизга эришишингиз учун келажакда фойдаси тегади.