Биласизми?

Кучингизни қайси гирдоблар ютяпти?

Шарқ табобатида нафақат жисмоний, балки, руҳий саломатликка катта эътибор қаратилади. Айнан руҳиятимиздаги ноқисликлар кўплаб касалликнинг илдизидир.

Сиз руҳиятингиздаги бу касаллик билан бирга яшайсиз, улар эса танангиздаги паразит сингари қувватингизни сўради.

Келинг, туганмас энергиянгиз ютилиб кетаётган 10 йўналишни кўриб чиқамиз.

  1. Охирига етказилмаган юмушлар

Қачонки, бир ишни зиммангизга олиб, тугатмасангиз, фақат танангиз эмас, руҳиятингиз ҳам ором олмайди. Компютернинг ёпилмаган дастури сингари тегишли вазифа идрокда қотганича туради. Бу ишни бажармаётган вақтингизда ҳам қувватингизни емиради.

Бунга нималар киради? Ваъда бериб бажармаслик, ишни бошлаган кўйи ташлаб кетиш, имконидан ортиқ ишга бел боғлаш.

  1. Бошқаларни ва ўзини алдаш

Киши ёлғон гапирар экан, шу тўқимани ўйлаб топиш ва бошқаларни ишонтириш учун салмоқли энергия сарфлайди. Қувват марказларидан оқаётган куч қийшаяди.

Қайси одатларга барҳам бериш лозим? Иккиюзламачилик, ўз-ўзини алдаш, эл кўзига турланиш.

  1. Аламзадалик, одамовилик, жамоатдан ўзини тортиш

Инсон очиқ энергетик тизимдир. Агар уни чегаралаб қўйилса, у кучсизланади. Шаҳарни, бандаргоҳни ёки мамлакатнинг атрофини ўраб қўйилганини тасаввур қилинг. Бирор объектни моддий, иқтисодий, борингки, ахборий жиҳатдан чеклаб қўйинг – у барбодликка маҳкум бўлади.

Қачон бу ҳол юз беради? Яқинларингиз билан алоқани тўхтатсангиз, оёғингиз ердан узилса. Одамлардан ранжисангиз, ҳаётдан кўнглингиз қолса. Киши бирор жамоатга қўшила олмаса. Ўз маданий мансублигини йўқотса.

  1. Қўрқув, ишончсизлик, беҳуда адоват

Қўрқув ва ва ишончсизлик худди дилсиёҳликдай таъсир қилади. Чунки танамиз ресурслари доимий зўриқишда, “урушга тайёр” ҳолатда бўлади. Бу эса силламизни қуритади

  1. Жисмоний, ҳиссий ёки информацион зўриқиш. Камҳаракатлик ва табиатдан узилиб қолиш

Инсон ишга вужуди билан шўнғиса, бор кучини сарфлаб қўйиш эҳтимоли бор. Мия маълумотни қайта ишлашга толиқади, буйрак усти безлари ишлаб чиқарган гормон ортиқча сарфланади, оқибатда буйрак етишмовчилигига олиб келади.

  1. Тартибсиз ва кам ухлаш

Пала-партиш ухлаган кишининг танаси етарли ором ололмайди. Оқибатда янгидан куч тўплолмай, биоритм бузилади, мия ахборотни ўзлаштиролмайди.

  1. Кўп овқатланиш, ичкилик, сигарет, гиёҳванд моддаларга ўрганиш

Бу ҳолатда танамиз токсинларни зарарсизлантириш ва чиқариб ташлашга бор ресурсини сарфлайди. Асаб тизими, буйрак ва ичаклар зўриқиб ишлайди.

  1. Ортиқча суҳбатлар, ўзи билан ўзи ичида гаплашиш, беҳаловатлик

Арзимас туюлиши мумкин, аммо гап беҳуда оқаётган улкан энергия дарёси ҳақида кетяпти. Бефойда суҳбатларга чек қўйсангиз, “дарё”нинг асл “ўзанига қайтиши”га ўзингиз амин бўласиз.

  1. Касаллик, дарди бедаво, зарарли шарт-шароит, паразитлар ва қувватсўрарлар (энергетик вампир)

Бу сафга чиркин, ёқимсиз ва зараркунанда одамлар; турли хроник касалликлар; геопатоген, саноат ифлослантирган  зоналар киради.

  1. Қувватимизни энг кўп сўрувчи канал – ортиқча жинсий фаолликдир

Жинсий маданиятнинг етишмаслиги, пала-партиш алоқада бўлиш, ўз-ўзини қониқтириш инсоннинг энг асосий жинсий қувватини емиради. Жинсий қувватни бекордан-бекорга сарфламанг.

fit4brain.com сайти асосида тайёрланди