Биласизми?

Кийинишнинг эркакча услубига хос 10 қоида

  1. Кийимнинг жуссага мос келиши

Кийимнинг танага мувофиқлиги муҳим жиҳат. Бунга доимо эътиборли бўлинг. Кийим сизнинг жуссангизга мос келсин. Кийимнинг каттаси вазнни бекитмайди, қайтага танани йирик кўрсатади. У жуда тор бўса ҳам хунук кўринади. Танланган кийимнинг энг пастки тугмаси ўтирганингизда таранг тортилиб қолса, жуда кичкина кийим танлаган бўласиз. Шунингдек, кийим елкаси елкангизда осилиб турмасин.

  1. Камар & туфли уйғунлиги

Бу икки элементнинг ранги бир-бирига албатта мос тушиши керак. Улар мисоли уйнинг гилам ва пардасидек гап. Модомики, туфли жигар рангда экан камар ҳам шундай бўлсин. Шиппак билан эса ремень тақа кўрманг.

  1. Шим ва туфлининг туси ҳам муҳим

Жигар туфлини қора шим билан кийишга ошиқманг. Бу анъанавий услубга номуносиб. Туфли шимнинг рангига мувофиқ ёки унда бир оз тўқроқ бўлиши керак.

  1. Шимнинг белга мувофиқлиги

Бобо Симпсон каби шимни киндиккача тортиб кийманг. Унда бу иштонга ўхшаб қолади. Шим киндикдан 5-7.5 см пастроқда туриши керак.

  1. Тугмалар ҳам кўп нарса ҳақида сўзлайди

Икки тугмали костюм кийсангиз, унинг юқори тугмасини ўтказинг. Пастки тугма ўтказилмайди. Уч тугмали костюмда эса юқоридаги икки тугмани қадаб, энг пасткисини очиқ қолдиринг.

  1. Тугмали ёқаси бор кўйлак ҳақида факт

Ёқасини тугма билан қадаш мумкин бўлган кўйлакни костюм билан кийишдан тийилинг. Бу каби кўйлакларни инглизлар хоккейга ўхшаш поло ўйинини ўйнаганда ёқа ёрдамида юзларини ҳимоя қилиш учун ўйнаганлар. Ёқали кўйлаклар спорт услубига мансуб бўлиб, уларни шу услубга хос жакетлар билан кийган маъқул.

  1. Кўйлак ва костюм енги 

Кўйлакнинг енги костюмдан ташқарига тахминан 1.25 см чиқиб туриши керак бўлади.

  1. Пайпоқ танлаш қоидаси

Бугун костюм-шимда ҳам кўчага пайпоқсиз чиққан жанобларни кўриш одатий ҳолга айланди. Агар бунга тоқатингиз етмаса, шимнинг рангига мос келувчи носки танланг. Лекин қора рангли пайпоқ барча турдаги шимларга мувофиқ келади. Оқ пайпоқларни эса асосан спорт кийимлари билан кийган маъқул.

  1. Бўйинбоғ тақиш қоидаси

Бўйинбоғ боғлашни ўрганиб олинг. Бўйинбоғ камарнинг тўқаси (ҳалқаси)нинг марказига тегиб турсин. Енги калта кўйлак билан галстук тақишга одатланманг. Агар кўйлакнинг юқори тугмасини бўшатмоқчи бўлсангиз, яхшиси бўйинбоғни ҳам ечиб қўйинг.

  1. Қўл соати – эркакнинг анъанавий кўрки

Тўғри, бугун хоҳлаган қурилма бизга вақт ҳақида маълумот бериши мумкин. Аммо уларнинг ҳеч бири билакка соатчалик чиройли ўтирмайди. Яхши соат эркакча услубнинг анъанавий элементи. Ҳар бир эркакда ҳеч бўлмаса бир дона қўл соaти бўлиши керак.