Кундалик кийим-кечак харидларида кийим этикеткаларига қай даражада эътибор берасиз? Ишлаб чиқарувчилар бу этикеткалар билан маҳсулотга оид бўлган бир қанча маълумотларни чоп этишини биласизми? Агар илгари кийим этикеткаларига эътибор бермаган бўлсангиз, бундан кейин уларга эътиборлироқ бўлишни маслаҳат бераман.
Сотиб олаётган кийимингизнинг этикеткалари маҳсулотга тегишли бўлган кўплаб сирларни сизга айтиб бериши мумкин. Бу эса ушбу кийимдан узоқ вақт сифатли ва чиройли кўринишда фойдаланишингизга замин яратади.
Кийим этикеткасидаги барча белгиларни шартли равишда бешта категорияга ажратиш мумкин:
- Ювиш
- Тозалаш ва оқартириш
- Қуритиш
- Дазмоллаш
- Кимёвий тозалаш
Ювиш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— ювиш мумкин эмас | |
— фақат қўлда ювиш мумкин (ювиш вақтида сув миқдори кўп, ҳарорати 40о C гача бўлиши, эҳтиёткорлик билан ювиш, ёйиш ва қуритиш лозим) | |
— 30° C дан паст ҳароратдаги сувда ювиш керак, ёйиш ва сиқиш одатдагидек | |
— ювиш вақтида сув ҳарорати 40° C дан баланд бўлмаслиги керак; белги остидаги чизиқ эса ювиш ва қуритиш вақтида эҳтиёткорона ҳаракат қилишни ифодалайди | |
— ювиш вақтида сув ҳарорати 50° C дан баланд бўлмаслиги керак; белги остидаги иккита чизиқ эса ювиш вақтида ўта эҳтиёткорона ҳаракат қилишни, ювиб бўлгач тезроқ ёйишни ва эҳтиёткорлик билан сиқиш ёки умуман сиқиш керак эмаслигини ифодалайди |
Дазмоллаш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— дазмоллаш мумкин эмас | |
— максимал иссиқликда дазмоллаш (200° C атрофида, одатда пахта ва канопдан тикилган маҳсулотлар учун) | |
— ўртача иссиқликда дазмоллаш (тахминан 150° C, одатда жунли, ипак, полиестра, вискозали кийимлар учун), нам мато устидан дазмоллаш ва буғдан фойдаланиш мумкин. | |
— паст ҳароратли иссиқликда буғ ишлатмасдан дазмоллаш (110° C дан юқори эмас, булар одатда аркилат, нейлон, ацетат матодан тайёрланган кийимларга тегишли) | |
— буғдан фойдаланиш мумкин эмас |
Центрифугадан (қуритиш машинаси) фойдаланган ҳолда сиқиш ва қуритиш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— центрифуга машинаси орқали қуритиш мумкин (умумий белги) | |
— оҳиста режимда машина қуритиш | |
— қуритиш машинасида одатдагича ва исталган муддатда қуритиш | |
— центрифугада қуритиш мумкин эмас (фақат қўлда сиқиш лозим) | |
— кийимни қўлда айлантириб сиқиш мумкин эмас |
Одатдаги қуритиш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— горизонтал текисликда қутириш | |
— сиқмасдан қуритиш | |
— дорда вертикал ҳолатда қуритиш | |
— сояда қуритиш | |
— соя жойда горизонтал ҳолатда қуритиш | |
— соя жойда сиқмасдан қуритиш | |
— соя жойда вертикал ҳолатда қутириш |
Оқартириш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— исталган оқартиргич билан оқартириш | |
— оқартириш мумкин эмас (ҳозирги кунда ишлатилаётган белги) | |
— фақат хлорли оқартиргичдан фойдаланиш | |
— хлорсиз оқартиргичдан фойдаланиб оқартириш | |
— оқартириш мумкин эмас (ескирган белги) |
Кимёвий тозалаш бўйича этикеткаларда берилган кўрсатмалар:
— кимёвий тозалаш тавсия қилинмайди | |
— исталган эритма билан қуруқ кимёвий тозалаш | |
— турли углеводородлар, тетрахлорэтилен, монофтортрихлорпентан ва бошқа эритмалардан фойдаланиб қуруқ кимёвий тозалаш | |
— турли углеводородлар, тетрахлорэтилен, монофтортрихлорпентан ва бошқа эритмалардан фойдаланиб эҳтиёткорона қуруқ кимёвий тозалаш | |
— турли углеводородлар, тетрахлорэтилен, монофтортрихлорпентан ва бошқа эритмалардан фойдаланиб ўта эҳтиёткорона қуруқ кимёвий тозалаш | |
— трифтортрихлорэтан ва уайт-спиртдан фойдаланиб қуруқ кимёвий тозалаш | |
— трифтортрихлорэтан ва уайт-спиртдан фойдаланиб юмшоқ режимда қуруқ кимёвий тозалаш | |
— трифтортрихлорэтан ва уайт-спиртдан фойдаланиб ўта юмшоқ қуруқ кимёвий тозалаш | |
— нам кимёвий тозалаш | |
— эҳтиёткорона нам кимёвий тозалаш | |
— ўта эҳтиёткорона нам кимёвий тозалаш | |
— нам кимёвий тозалаш мумкин эмас | |
— нам кимёвий тозалаш мумкин эмас (алтернатив белги) |
Юқоридаги белгилар кийимларда учрайдиган асосий этикетка белгилари бўлиб, айрим давлатларда (АҚШ, Канада) ишлаб чиқарилган кийимлардаги этикеткаларда фарқлар ёки қўшимчалар бўлиши мумкин.
Бундан ташқари қуйидаги тавсиялар кийим харид қилаётганингизда сизга ёрдам бериши мумкин:
- Одатда белдан юроқи қисм учун мўлжалланган кийимларда этикеткалар кийимнинг чап ичкари томонига, шимларда эса олд чап ичкари томонига тикилади.
- Этикеткада кийим қандай маҳсулотдан тикилганлиги, агар бир неча машулотлардан фойдаланилган бўлса уларнинг фоизи, ювиш, қуритиш, дазмоллашга оид белгилар ва ишлаб чиқарувчи корхона ёки давлат кўрсатилган бўлиши керак.
- Агар этикеткадаги белгилар бештадан кам бўлса бундай маҳсулотни сотиб олишни тавсия қилмайман, чунки улар одатда ишончли ва сифатли бўлмайди.
- Этикеткалар сифатли матодан тайёрганлиги (ювган вақтда ундаги ранглар ўчиб кетмаслиги учун), кийимга чиройли тарзда бириктирилганлигига эътибор беринг, агар улар қийшиқ, сифатсиз бириктирилган бўлса ёки бутунлай бўлмаса бу кийимни харид қилмаганингиз маъқул.
Кийимларингиз сизга узоқ ва сифатли хизмат қилиши аввало уларни тўғри танлаб харид қилишингизга, шундан сўнг уларни тўғри тозалаш ва сақлашингизга боғлиқ. Харидингиз кўнгилли ва мазмунли ўтсин.
Бахтиёр ШЕРАЛИЕВ