Австралиянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Виктория штати полиция бўлинмаси томонидан ўтказилган бу йилги йўл ҳаракати хавфсизлиги кампаниясининг қаҳрамонига айланган "Граҳам" катта тезликда содир бўлган автоҳалокатдан омон қолган жабрдийданинг тимсолидир.
Унинг йирик боши, елкасиз ва қийшайган қовурғали бесўнақай гавдаси, осилиб ётган танаси ва шакли ўзгариб кетган бурни, қулоқлари, кўрган одамнинг таъбини хира қиладиган шаклу-шамойили автоҳалокатдан сўнг оғир аҳволда олиб келинган ҳайдовчи устида ўтказилган қийин жарроҳлик амалиётидан сўнг юзага келган, гўёки.
Граҳам ҳайдовчи ва йўловчиларга йўлда қоидаларга амал қилиб, тезликни оширмасдан ҳаракатланиш кераклигини, акс ҳолда унинг аҳволига тушиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Унинг афсус тўла нигоҳидан "Модомики, автомобилни хавфсиз бошқарар экансиз, ҳеч қачон менинг ҳолимга тушмайсиз", деган тавсияни уқиш мумкин.
Граҳам рассом Патриция Пиччинини тасаввури ҳамда травматолог Кристиан Кенфилд кўмагида шиша толаси ва силикон, инсон сочи толаси хомашёсидан тайёрланган.