Саломатлик

ОЧЛ: “Насаф”да дуранг. “Бунёдкор” эса сафарда 5 та гол ўтказиб юборди  

5 апрель санасида Ўзбекистоннинг икки клуби ОЧЛ доирасида навбатдаги турни ўтказди ва натижалар кўнгилдагидек бўлмади. Дастлаб, “Д” гуруҳида қатнашаётган Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз уйида Қатарнинг “Ал-Жайиш” клубини қабул қилди ва нурсиз дуранг қайд этди. Гуруҳдан чиқиш имконияти “Насаф”нинг кейинги икки ўйиндаги ғалабасига боғлиқ. Яъни "Насаф" 5-6-турлардаги ўйинда "Ал Айн"дан 6 очко тортиб олса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олиши мумкин.

Ҳозирда “Аж-Жайиш” 4-турдан сўнг 10 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. “Ал-Айн” 6 очко билан иккинчи, “Насаф” учинчи(4 очко) ва “Ал-Аҳли” 3 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, икки жамоа тенг кучли экани сезилди. Қатардаги ўйинда ҳам “Насаф” биргина хатодан сўнг гол ўтказиб юборганини инобатга олмасак, “Ал-Жаиш”дан ёмон ўйнамаганди. Ўшанда ҳам вазиятлар кўкка совурилган. Иккинчи ўйинда ҳам шундай тенглик кечди. Меҳмонлар таваккал қилмай, эҳтиёткор ўйин ўтказиб, бир очкони қўлга киритди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари яратилган вазиятлар фойдалана олмади.

ОЧЛ, 4-тур. 05.04.2016.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Жайиш” (Қатар) 0:0 

 “Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Лиу Квок Ман (Гонконг), Чой Хун Кит (Гонконг), Ченг Ой Чо (Гонконг), Хо Вай Синг (Гонконг)

 "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов - 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 23.Шерзод Аъзамов, 4.Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов - 18.Баҳром Абдурахимов (6.Азиз Ғаниев, 78), 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян - 9.Илҳом Шомуродов, 21.Азамат Алланиязов (45.Бобир Абдихолиқов, 67).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳиддинов, 45.Бобир Абдихолиқов, 42.Нажмиддин Нормуродов, 38.Дониёр Нарзуллаев.

"Ал Жайиш": 16.Халифа Абабакар, 2.Мурад Нажи, 4.Лукас Мендес, 6.Ёсир Иса, 9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 10.Сардор Рашидов (17.Отман Ал Яҳри, 86), 12. Мажид Муҳаммад, 19.Абдураҳмон Муҳаммад, 23.Холид Ал Зереқи, 27.Аҳмад Моеин, 31.Ромариньо. Захира: 22.Сауд Ал Хатири, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 7.Весам Ризиқ, 8.Юсуф Муфта, 67.Жасим Ал Ҳашеми, 17.Отман Ал Яҳри, 18.Жедо, 21. Сауд Мубарак Ал Хатер.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов (32), Мажид (35), Артур Геворкян (84)

 Учрашув назоратчиси: Иноят Масъуд (Эрон)

 Учрашув комиссари: Хуанг Сунг (Хитой)

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган, Ўзбекистоннинг навбатдаги жамоаси “Бунёдкор” Эронда "Зоб Аҳан" жамоасига қарши майдонга тушди ва ўз дарвозасида 5 та тўп олиб чиқди. Жамоа сафарда ҳали бунақа ёмон натижа кўрсатмаганди.

Айтиш керакки, “Бунёдкор”да жамоавий ўйин, яратилган вазиятлардан фойдаланиш, хужумни охирига етказиб қўйиш борасида оқсоқликлар мавжуд. Айниқса, жамоа ўйинини бошқарадиган, вазиятлар ташкил этишни назорат қиладиган ҳақиқий етакчи плеймейкер етишмаяпти. Нисбатан ёш футболчилардан ташкил топган, деган фикрлару бахоналар энди ҳисоб эмас. Бугун жаҳон футболида 18-19 ёшли футболчиларнинг кўрсатаётган ўйинлари, ўзини тутиши, натижалари ёшнинг аҳамияти катта эмаслигини исботламоқда.

Умуман олганда, “Бунёдкор” ёмон ўйин намойиш этмади, рақибидан кучсиз эмаслиги ҳам аниқ. Бироқ яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш коэффиценти паст. Ўйиннинг 3-дақиқасида ўтказиб юборилган гол ва тошкентликларнинг вазиятни тенглаштириш йўлидаги хужумга зўр бериши, кетидан яна бир қарши хужумда тўп ўтказиб юборилиши—Лушчан режаларини ўзгартириб юборгани аниқ. Шу боис, мураббий катта таваккал билан хужум чизиғини янада кучайтиришга интилди. Оқибатда эса Мурод Зуҳуров ўз дарвозасидан оз эмас, кўп эмас, нақд 5 та гол ўтказиб юборди. Бу мағлубият “Бунёдкор”нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини анча пасайтириб юборди.

Тўртта турдан сўнг, “Зобахан” 8 очко билан гуруҳда пешқадам, “Лаҳвия” ва “ан-Насср” да 5 очко, “Бунёдкор” 2 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

Осиё Чемпионлар лигаси-2016 “В” гуруҳи, 4-тур 5 апрель, сешанба Исфаҳон. “Фуладшаҳр” стадиони. “ЗОБ-АҲАН” (Эрон) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 5:2

Ҳакамлар: Ма Нинг, Ванг Дексинг, Хуо Вейминг (Хитой), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия) Ҳакамлар эксперти: Жассим Муҳаммад (Қатар) Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Голлар: Даниал Исмоилафар 3, - 1:0. Воҳид Муҳаммадзода 34, - 2:0. Маҳди Ражабзода 50, - 3:0. Кавеҳ Ризои 69, - 4:0. Сато Минори 79, - 4:1. Муртазо Табризи 87, - 5:1. Шаҳзодбек Нурматов 89, - 5:2.

"Зоб-Аҳан": 12. Муҳаммадрашид Мазаҳери, 3. Волид Исмоил, 4. Ҳади Муҳаммади, 8. Қосим Ҳададифар, 9. Кавеҳ Ризои, 15. Эҳсон Паҳлавон, 16. Маҳдипур Маҳди, 18.Али Ҳамам, 23. Даниал Исмоилафар (11.Муртазо Табризи, 66), 30.Маҳди Ражабзода, 33.Воҳид Муҳаммадзода. Захира: 1.Муҳҳаммад Садеғи, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 13.Муҳаммадризо Ҳуссайни, 25.Муҳаммад Ризо Аббоси, 61.Ҳошим Бейкзода, 77.Амиркамдар Аҳмад.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акромжон Комилов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 75), 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 71.Александр Алемпиевич (7.Шакер Зуаги, 46). Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 77.Виктор Карпенко. Огоҳлантиришлар: Ҳади Муҳаммади 47, Шакер Зуаги 67,

Бугун, 6 апрель санасида “А” гуруҳида иштирок этаётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Эроннинг “Фулад-Сепахон” жамоасини ўз уйида қабул қилса, “С” гуруҳи вакили “Пахтакор” Эронда “Тракторсози Табриз” уйига сафар қилади.