Биласизми?

Жиноят ишлари бўйича судлар беш ойда 250 кишини оқлади

Жорий йилнинг беш ойи мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 22 мингдан ортиқ нафар шахсга нисбатан 17 мингдан зиёд иш кўриб чиқилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Жумладан, 250 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 17 мингдан ортиқ нафарни ташкил этиб, шундан 4 мингдан зиёд нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 11 мингдан ортиқ нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 4 мингдан зиёд нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

7 мингдан ортиқ жиноят иши, яъни барча ишларнинг 40 фоиздан зиёди сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.