Биласизми?

Жек Ма Ердаги қашшоқликка нима барҳам беришини айтди

Хитойнинг энг бой кишиси бўлган Жек Ма Женевада ўтказилган электрон тижоратга бағишланган анжуманда иштирок этиб, бу технологияга оид фикрларини ўртоқлашди, деб ёзмоқда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Ахборот хизмати.

Миллиардер ва электрон тижорат соҳасидаги йирик Alibaba компаниясининг асосчиси Жек Ма келажакдаги глобал тараққиёт электрон тижоратнинг Ер сайёрасидаги барча учун мавжуд бўлишига боғлиқ эканини маълум қилган.

Жаноб Ма e-commerce камбағалликка қарши курашишнинг самарали воситаси бўлиши ҳамда ривожланаётган мамлакатлардаги ўсишни рағбатлантириши мумкинлигини таъкидлаган.

Ушбу ёз фаслида Ма Хитой бизнеси вакилларини Африкага олиб келишни мўлжаллаган. Мақсад – қитъада тадбиркорлик потенциалини ривожлантиришга кўмаклашишдир.