Биласизми?

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон термасининг навбатдаги ўйинлари қачон бўлади?

28 март куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони 12 тага етди ва учинчи ўринда қолди. Энди терма жамоа саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувларини Эрон, Хитой ва Жанубий Корея термалари билан ўтказади.

12 июнда Ўзбекистон Теҳронда Эрон меҳмони бўлади. 31 август куни Хитойга қарши сафарда майдонга тушади. Ниҳоят 5 сентябрь куни Ўзбекистон саралаш босқичи сўнгги ўйинини ўз уйида Жанубий Кореяга қарши ўтказади, деб хабар қилади Uz24.uz.

8-тур 12 июнь Эрон - Ўзбекистон 13 июнь Сурия - Хитой Қатар - Жанубий Корея

9-тур 31 август Сурия - Қатар Хитой - Ўзбекистон Жанубий Корея - Эрон

10-тур 5 сентябрь Қатар - Хитой Эрон - Сурия Ўзбекистон - Жанубий Корея