Биласизми?

Жаҳон банки Ўзбекистонда 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳани амалга оширади

Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким томонидан давлатимиз раҳбарига йўлланган миннатдорлик мактубида таъкидлаб ўтилган, деб ёзади "Халқ сўзи".

Унда жумладан шундай дейилади:

“Жаҳон банки гуруҳи экспертлари Ўзбекистон ҳукуматига энг муҳим масалалар, жумладан энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, солиқ ва савдо сиёсатини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, мактабгача таълимни ривожлантириш, Иқтисодий кенгашни ташкил этиш ва бошқа соҳалар бўйича кўмаклашиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам равишда ташриф буюрмоқда.

Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда. Бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади”.