Биласизми?

Ит ҳужум қилганда қандай ҳимояланиш мумкин

Таътил вақтида тоғли ҳудуддаги бир қишлоққа бир ойча туришимга тўғри келди. Ҳеч кимга сир эмас, қишлоқ хонадонларининг деярли барчасида ит сақланади. Кечқурунлари юрганда қаровсиз итларга дуч келиш оддий ҳол бўлиб қолган. Одатда итлар инсонларни кўрса, “ҳудудимга яқинлашма” дегандек, тик қараб аккилайди. Агар улар ташланмоқчи бўлса, беихтиёр йерга энгашиб ўзимни гўёки йердан тош олаётгандек тутардим ва уларга отгандек ҳаракат қилардим. Бу хийла кўпинча уларни чўчитар ва мендан нари кетишар эди. Агар бу нарса иш бермаса ҳақиқий тошни ишга солардим. Бир сафар бир ит юқорида қўллаган “усул”ларимга парво қилмасдан менга ташланиб қолди. Шунда мен ўзимни ҳимоя қилиш учун сумкамдан қалқон сифатида фойдаланиб итни масофада ушлаб туришга ҳаракат қилдим. Шулардан келиб чиқиб ит ташланганда қандай ҳимояланиш борасида интернет саҳифаларида берилган бир қанча тавсияларни ўрганиб чиқдим. Аввало ҳеч ким бундай ҳолатга тушмасин, лекин буларни ҳар бир киши билиб қўйгани фойдадан ҳоли эмас. Қуйида итга дуч келиб қолганда бажарилиши лозим бўлган баъзи тавсияларни келтирамиз.

1.       Итга дуч келганингизда ўзингизни ҳотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Сабаби кишидаги қўрқув ҳам асабийлашиш ҳам итдаги тажавускорликни оширади.
       2.       Итдан тезда қочишга ҳаракат қилманг.   Бир муддат итни тинчланишиши кутиб,   секин-секин жонивордан нари кетишга ҳаракат қилинг.
3.       Агарда итнинг ҳужум қилиши муқаррар бўлса, итни масофада сақлаб ўзингизни ҳимоя қилиш учун таёқдан, сумкадан, ёки курткангиздан фойдаланинг.
4. Ит ташланган пайитда таёқ ёки тошдан қурол сифатида фойдаланганингизда. Асосан итнинг бўйин қисми ва кўзини мўлжалга олинг.
5. Агар ит қопмоқчи бўлса унда юзингиз ва қорин қисмингизни ҳимоя қилиш ва ит ҳужумини қайтариш учун бир қўлингизни олдинга тутиб қалқон сифатида, иккинчисини эса итнинг бош қисмига уриш учун ишлатишга ҳаракат қилинг.

6. Ит тишлаганидан сўнг алббата шифокор кўригидан ўтинг. Чунки итда турли кассаликлар, жумладан қутуриш бўлиши мумкин. Мутахассис врачнинг тавсиясига кўра қутуриш касаллигига қарши эмлатиш лозим.

Албатта дайди ҳайвонларни назорат қилувчи ташкилотга ҳабар беринг.