Саломатлигимизнинг рисоладагидек бўлиши кўп жиҳатдан биз еётган таомлар ва озиқ-овқатларга боғлиқ. Овқатланиш рациони витаминларга бой ва фойдали маҳсулотларга эга бўлиши саломатлигимизни мустаҳкамлашда жуда муҳим. Бир гуруҳ мутахассислар организм учун жуда зарур ва фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқишди. Улар билан танишнинг.
Саримсоқпиёз – саратонга қарши ферментлар “эгаси”. Тўғралган саримсоқпиёзни истеъмол қилишдан аввал 10 дақиқа кутинг. Шунда фойдаси янада кўпаяди.
Авокадо ёки америка пирсеяси – Доимий яшил дарахт меваси саратонга қарши курашувчи яна бир “жангчи”. У оғиз бўшлиғида саратонга қарши курашувчи органик бирикмалар ҳосил қилади. Меванинг эти минерал ва фойдали витаминларга бой. Ундан тайёрланган пюре оддий майонез билан истъемол қилиш тавсия этилади.
Тўйинтирилган нон. Ичаклар бизга узоқ ва самарали хизмат қилиши керак. Бунинг учун кундалик рационга тўйинтирилган нонни киритиш зарур. Семизликка мойил ёки семиз одамлар оқ нонни тўйинтирилган қора нонга алиштириши тавсия қилинади.
Шўртанг пишлоқ (бринза). Бу юмшоқ пишлоқ организмни кальций ва бошқа фойдали микроэлементларга тўйинтиради.
Шампиньонлар (қўзиқорин тури) – Иммун тизимнинг кучайтирувчиси. Саратонга қаршилик қилувчи антиоксидантларни тўплайди. Кам каллорияли мазкур қўзиқоринлар озиш истагида юрганлар учун керакли маҳсулот.
Петрушка – Фойдали микроэлементлар сони бўйича “чемпион”. Унинг бир боғламида кунлик С витаминининг 70 фоизи, А витаминининг 50 фоизи ва темир моддасининг 10 фоизи мавжуд. Мазкур кўкат нафас олишни янада енгиллаштиради.
Ловия (фасоль) – Организм учун зарур бўлган оқсил ва тўқималарнинг макони. Консерваланган ва тузга тўйинганидан кўра, қайнатилган ловия фойдалироқ ҳисобланади.
Қалампир. Қизил қалапирда қондаги ортиқча инсулинни ҳайдаб чиқарувчи «капсаицин» моддаси бор. У тери остида ёғ йиғилишининг олдини олади.
Армян лаваши—Сув ва ундан тайёрланган қуруқ нон. Кам каллорияли бўлгани учун соғликка хавфи катта бўлган холестериннинг кўпаймаслигига сабаб бўлади.
Тофу (сояли творог) – урологик касалликлар, жумладан, простата саратонига қарши курашади. Одам организми учун фойдаси катта бўлган маҳсулотлардан бири.
Қатиқ – Ошқозоннинг ўз меъёрида, яхши ишлашига кўмаклашади. Кам каллорияли бу маҳсулот очликни тез қондиради.
Антиоксидантлар билан тўйинтирилган зайтун мойи. Асл мой қора ва тахирроқ бўлиши керак.
Цедра (лимон ёки апельсин қобиғи ва шу қобиқдан тайёрланган зиравор) тери учун кони фойда ва у саратондан ҳимоя қилади. Ҳафтасига бир марта бир ош қошиқдан истеъмол қилиш кифоя.
Ялпиз—у нафас олишни енгиллаштиради. Шунингдек, у А витаминларига бой ўсимлик саналади.
Жамбил-райҳон—уларнинг бир қошиғида олманикидан кўпроқ антиоксидантлар бор. Соус ва салатларга қўшиб истеъмол қилиш иштаҳани очади.
Мундоқ олиб қаралса, рационда мукаммал бўлмаса-да, юқорида саналган маҳсулотлар бор. Аммо унинг доимий мавжуд бўлишига ва истеъмол ҳам ана шу тамойил асосида кечишига ҳаракат қилсангиз доим соғлом бўласиз.
Интернет манбалари асосида тайёрланди