Бугунги сонимизда ушбу касалликни олдини олишда пархезнинг муҳим аҳамияти ҳақида сўз юртимоқчимиз. Шифокорларнинг таъкидлашича, инфарктни олдини олиш ёки унинг қайталанмаслиги учун тиббий муолажалардан ташқари беморнинг таомномасига ҳам алоҳида эътибор бериш зарур экан.
Бу борада олий тоифали кардиолог Дилором Мадаминова тавсияларига қулоқ тутамиз...
Инфарктни бошидан кечирган киши таомномаси таркибини ўзгартириши лозим. Бу даволаниш ва реабилитация процессинининг асосий омилидир. Баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларига дори сифатида қараш ҳам мумкин.
Эътиборингизга инфарктга чалинган (бу таомнома уни олдини олишда ҳам яхши натижа беради) бемор организми учун зарур бўлган 10 та керакли озиқ-овқат маҳсулотини ҳавола этамиз.
1.Кўк чой. Унинг таркибида холестеринни камайтирувчи ва қоннинг босимини нормаллаштирувчи бир неча антиоксиданлар бор.
2.Зайтун мойи. Бошка ёғлардан кўра зайтун кўп миқдорда антиоксиданлар мавжуд бўлиб, бу юрак-томир касалликларига фойдалидир.
3.Яхши туйилмаган дон маҳсулотлари. Мутахассисларнинг фикрича яхши туйилмаган дон маҳсулотларни қанчалик кўп истеъмол қилинса, инфарктга чалиниш эҳтимоли шунчалик кам булади. Масалан, дағал буғдой унидан тайёрланган нон, сули ёрмалари...
4.Балик маҳсулотлари. Балиқ маҳсулотлари холестерин яхши сўрилишига ёрдам беради. Олимларнинг фикрича ҳар кун 180 грамм денгиз балиғи истеъмол қилинса, инфарктга чалиниш 60%га камаяди, стенокардия ва сурункали юрак касалликлари эса 37% га камаяди.
5.Мева шарбатлари. Айниқса апельсин ва узум шарбатлари фойдали. Апельсин шарбатида фолий кислота мавжуд бўлиб, органимзда инфаркт хавфини туғдирадиган гомоцистеин таркибини камайтиради. Узум шарбати эса антиоксидант моддаларига бой бўлиб артерияларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олади .
6.Мева ва сабзавотлар таомномангизнинг асосини ташкил этсин. Бир кунда 5- 7 дона мева ва сабзавот ейишни одат қилинг. Юрак қон томирлари учун керакли моддалар ва антиоксидантлар олма, карам, гул карам, брокколида жуда кўп.
7.Ёнғоқ. Текширишлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, бир кунда 150 грамм ёнғоқ истеъмол қилиш юрак хасталакларини ва инфаркт хавфи омилини 3 маротабага қискартиради.
8.Зиғир мойи. Бу ёғ кислоталарга бой. Канадалик кардиологлар текширувлари шуни кўрсатдики, зиғир мойини овқатда доимий ишлатиш инфарктга олиб келувчи тромблар ҳосил бўлишини олдини олади. Бу ёғни овқатда мунтазам ишлатиш инфарктга олиб келишни 46 фоизга камайтиради.
Бир кунда 2 ош қошик зиғир мойини бўтқа, салат ва бошқа овқатларга қўшиб истеъмол қилиш фойдали.
9. Соя. Бугунги кунда ошиқча холестерин билан курашиш учун энг кучли ва хавфсиз маҳсулот бу соя. У организмдан фақат “ёмон” холестеринни ҳайдаб, зарур бўлган холестерин формасига тегмайди. Парҳезчиларнинг фикрича, ҳар куни 25 грамм сояли оқсил истеъмол қилиш инфаркт ва инсультга чалиниш хавфини камайтиради.
10. Саримсоқ. Кунига 3 марта бир бўлак саримсоқ ейиш инфаркт хавфини камайтиради. Саримсоқ артерия тўсилиб қолиши, тромб ҳосил бўлишини олдини олади.
Манба: Darakchi.uz