Мусулмонлар сони бўйича энг йирик мамлакат Индонезияда пенчак силат номли жанг санъати борлигини жаҳонда кўпчилик билмасди. 2011 йилда “Рейд” (Serbuan maut) номли жангари фильм экранларда кўринди-ю, индонезияликларнинг пенчак силатига қизиқиш кучайиб кетди. Осиёдаги қўшнилари Хитой, Корея, Япония жангари фильмларига тенглашадиган кино ишлашни камтаргина Индонезиядан ҳеч ким кутмаганди.
“Рейд” сюжети жуда оддий: бинога тўпланган жиноятчиларни йўқ қилишга оид воқеалардан иборат. Азбаройи содда ишланганидан овозини ўчириб томоша қилсангиз ҳам бемалол тушунасиз. Қизиғи шундаки, кино бошланишида ҳеч бир жангари фильмда учрамайдиган эпизодни кўрамиз: бош қаҳрамон сержант Рама махсус операцияга жўнашдан олдин бомдод намозини ўқиётибди.
Рама ролини ҳикоямиз қаҳрамони Ико Увайс ижро этган.
...Ико Увайс 1983 йилда Жакартада таваллуд топган. Унга яманлик тобеин Увайс Қараний номи берилган. Бобоси Аҳмад Бунавар силат яккакурашининг усталаридан эди.
10 ёшидан бошлаб Ико амакисидан силат яккакураши сирларини ўргана бошлади. Жанг санъатидан ташқари футболга қизиқди, бироқ клуби касодга учраганлиги туфайли футболни тарк этиб яккакураш билан астойдил шуғулланди. Иконинг тиришқоқлиги бекор кетмади: 2005 йилда Индонезия чемпионлигига эришди. Жамоаси таркибида Буюк Британия, Россия, Франция, Озарбайжон, Камбожда сингари давлатларга сафар қилиб, пенчак силатни оммалаштирди.
2007 йилда уни режиссёр Гарет Эванс учратиб қолди ва “Мерантау” фильмида иштирок этишга таклиф қилди. Режиссёр билан беш йиллик шартнома имзолангач, Ико телекоммуникация компаниясидаги ҳайдовчилик ишини ташлади ва актёрлик оламига қадам қўйди. Шундай қилиб 2009 йилда тақдим этилган “Мерантау” (Merantau) фильмида бошловчи актёр Ико Увайс пенчак силатнинг йўлбарсча услубини намойиш қилди.
“Рейд”нинг энг шиддатли лавҳалари тўпламини томоша қилинг.
2014 йилда эса “Рейд 2” (Berandal) фильми ишланди. Бу “Рейд”нинг давоми бўлиб сюжет анча пухта ва кўп йўналишлидир. Биринчи фильмда жиноятчилар билан тенгсиз жангда омон қолган сержант Рамага дарҳол иккинчи топшириқ беришади. Энди у Индонезиядаги жиноятчи гуруҳнинг ичига кириб олиб йўқ қилиши лозим. Бунинг учун эса жиноятчилар бошлиғи Бангуннинг қамоқдаги ўғли Учонинг ишончига кириши лозим. Рама оиласи билан хайрлашиб маҳбус қиёфасига кирганча қамоққа йўл олади. Фильм шафқатсиз, қонли жангари саҳналарга бой.
[caption id="attachment_10136" align="aligncenter" width="702"] "Рейд" фильмида Қутурган Ит (ролда Яян Рухян) билан олишув саҳнаси[/caption]
[caption id="attachment_10135" align="aligncenter" width="704"] "Рейд 2" фильмида Ассасин (ролда Чечеп Ориф Раҳмон) билан жанг саҳнаси[/caption]
[caption id="attachment_10131" align="aligncenter" width="704"] "Рейд 2" фильмида "Лой жанги" саҳнаси[/caption]
Кетма-кет фильмлари натижасида Индонезия киноюлдузига айланган Иконинг шахсий ҳаётида ҳам ўзгаришлар рўй берди. 2012 йилда қўшиқчи Ауди Айтемга уйланди. Ҳозирда уларнинг бир қизчаси бор.
[caption id="attachment_10138" align="aligncenter" width="699"] Ико Увайс ва Ауди Айтем тўйидан[/caption]
Айтганча, 2018-2019 йилларга бориб “Рейд 3” фильми экранга чиқади. Бу ҳақда Гарет Эванс билдирган.
[caption id="attachment_10133" align="aligncenter" width="699"] "Рейд" фильми ижодкорлари[/caption]