(Мақоланинг боши)
- Ижодий қобилиятни ўстиришнинг йўлларидан бири одатий ишларни янгича усул билан бажаришдир.
- Компания, карьера ёки лойиҳангиз эндигина йўлга қўйилганида кўп ҳолларда “ҳа” дейишингизга, кейинги даврга ўтиб “йўқ” дейишингизга тўғри келади.
- Салбий муносабатлар бўлиши керак. Улардан воз кечмаслик лозим.
- Худди шу фикр ижобий муносабатларга ҳам тегишли. Ахборотни саралашни ўрганинг.
- Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри (яхши-ёмонлиги аҳамиятсиз) сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизга сира таъсир кўрсатмасин. Буни ўзига хос муносабат шаклида қабул қилинг ва керакли томонини изланг.
- Конструктив танқид қилинг: яхши бажарилмаган ишни муҳокама қилинг, аммо бажарган кишига танқид тиғини қаратманг.
- Қулочни катта отинг, улуғ ишлар ҳақида ўйланг. Кичик нарсалар ҳақида ўй сурсангиз, шунга ярашасини оласиз.
- Орзуингизни йўл харитаси сифатида тасаввур қилинг. Эсда тутингки, орзуга бир қадам ташлабоқ эришиш имконсиз. Маррага етиш учун кўпдан-кўп қадам ташлаш керак.
- Катта ишга бел боғлаган чоғингизда “ҳа”дан кўра “йўқ”ни кўпроқ эшитишга тайёргарлик кўраверинг. Чўчиманг. Жилла қурса қўл қовуштириб ўтирганингиз йўқ, ҳаракатдасиз.
- Қанча тез муваффақиятга эришсангиз, у шунча масъулиятни етаклаб келади. Янада баланд чўққиларни янада тез забт этгингиз келаверади. Масъулият ҳам тобора ортиб боришини ҳисобга олинг.
- Омадга эришишнинг бирор-бир сири бўлса у қуйидаги тавсиядир: ўз режаларингизни бошқаларнинг режаси билан мувофиқлаштиринг, имкон қадар барча усул билан алоқаларни йўлга қўйинг.
- Ўз мулоқот даврангизни қуринг. Фойдаси тегадиган кишиларни излаб топишга урининг, борлари билан алоқани узманг.
- Қандай технология яратишингиз ёки ишлаб чиқаришингиздан қатъи назар маҳсулот хусусида эмас, ҳаётини яхшиламоқчи бўлган одамларингиз ҳақида ўйланг.
- Ҳатто зўр муваффақият қозонганингизда ҳам бу омадсизликка учрамаслигингизни кафолатламайди. Омадсизликнинг жуда каттасига учрашингиз мумкин.
- Омадсизлик – бу жараённинг бир бўлаги.
- Таваккал қилинг. Аммо пала-партиш эмас, ақл билан.
- Олдиндан ташвишланишга ўрганманг, аммо қуёш доим чарақламаслигини эсда тутинг. Ҳамиша қўшимча режангиз бўлсин.
- Баъзида иккиланишни йиғиштириб дангал ўйинга ўтиш керак бўлади. Қачон бундай қилиш кераклигини сизга ҳеч ким айтмайди. Ўзингизда қатъият сезсангиз, ўйлаганингизни амалга оширинг.
- Ҳурмат ва қатъият ила рад этишни ўрганинг.
- Имкон қадар кўпроқ “ҳа” денг.
- Агар, ҳақиқатан, дунёни ўзгартиришни истасангиз, одамларнинг ҳурматига эришиш учун зарур бўлган ишни амалга оширинг. Бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилинг.
- Орзиқиб кутган нарсангизга эришиб, дарров бахтли бўлиб қолмайсиз. Бахт ўзингизда бор нарсадан мамнуният ҳис этишдир.
- Ёқимсиз кишилар билан ҳар куни муносабатда бўласиз. Имкон қадар хушмуомала бўлинг, ишингизни пухта бажаринг ва ўзибўларчиликка йўл қўйманг.
- Ўзингиз истаган нарсани мўлжалга олинг, бу йўлда халақит бераётганларни эмас.
- Тез-тез тасдиқ аломатини билдиришга тўғри келса, тасдиғингиз чегараси ва меъёрини белгилаб олинг.