Биласизми?

Голливуддаги қиёматли дўстлар

Оддий одамнинг ҳам ҳақиқий дўст топиши жуда мушкул бўлган бир пайтда Голливудда машҳурликка эришган инсоннинг кўп танишлар орасидан асл дўстни фарқлай билиши икки ҳисса қийин. Бироқ актёрлар орасида ўзаро чин дўстлик ришталарини боғлаганлар бор. Бу дўстлик муносабатлари вақт ва давр синовларидан ўтган. Ана шундай машҳур дўстлар билан танишинг.

Брэд Питт ва Жордж Клуни

Актёрлар “Оушеннинг 11 дўсти” фильмини тасвирга олиш жараёнларида танишишган. Орадан йиллар ўтди, иккови ҳам Голливудда катта шуҳратга эришди, аммо вақт ҳамда машҳурлик бу риштага раҳна солганича йўқ.

Мэтт Дэймон ва Бен Аффлек

Йигитлар болаликдаёқ дўст тутинишган. Улар Голливуд кино оламида ҳам, оддий ҳаётда ҳам асл дўстлар сифатида эътироф этилади.

Леонардо ДиКаприо ва Тоби Магуайр

Бутун дунё экранларини “Титаник” фильмидаги образи билан забт этган Лео ва “ўргимчак одам” Тоби болаликда дўстлик риштасини боғлашган. Уларни бирлаштириб турувчи нарса фақат кино эмас. Маълумотларга кўра, икки машғур актёр бейсбол спорт турининг ашаддий ишқибози.

Мэттью МакКонахи ва Вуди Харрельсон

Техаслик бу икки йигит “Ҳақиқий детектик” фильми тасвирга олинаётган чоғда танишишган ва қалин дўстларга айланишган.

Адам Сэндлер ва Жек Николсон

“Ақл бошқаруви” фильмидан сўнг чиқишиб қолган Адам ва Жек тез-тез отамлашадиган бўлишганди. Бора-бора улар қадрдон дўстларга айланишди.

Бенедикт Камбербэтч ва Том Хаддлстон

Маълумотларга кўра, бу икки қиёматлик дўстлар “Жанговар тулпор” фильми тасвирга олиниш чоғида танишишган. Ҳозир қалин дўстлар.

Иэн МакКеллен ва Патрик Стюарт

Голливуддаги улуғ ёшли икки дўстни экранда бир-бирига душман-мутантлар сифатида кўриб, ўрганиб қолганмиз. Лекин ҳаётда улар чин дўстлар саналишади.

Хью Жекман ва Рассел Кроу

Рассел 1990 йилда кино оламига эндигина қадам қўйган ёш актёр Хьюнинг ижросини кўриб, ёрқин қобилиятини пайқайди. Росселни мутант Росомаха образига чақиришганида, таклифни рад этиб, продюссерга қандайдир жаноб Жекманни таклиф қилишини маслаҳат беради. Хью бу ҳақида эшитиб қолгач, қаттиқ таъсирланади ва шу воқеа сабаб Рассел билан дўст тутинади.

Сильвестр Сталлоне, Арнольд Шварценеггер ва Брюс Уиллис

Мазкур жанговар учлик 30 йилдан буён дўсту биродар. Улар ўз даврида барча йигитлар учун намунали эркак сифатида кўриларди.

Шон Коннери ва Майкл Кейн

Сэр Шон Коннери ва сэр Майкл Кейн сингари отахон актёрнинг дўстлигига 45 йил тўлган.

Пол Ньюман ва Клинт Иствуд

Голливуд оламида дўстлик борасидаги энг узоқ йиллик рекорд. Уларнинг студияда тасодифан танишиб қолиб, дўст тутинганларига ҳам 60 йилдан кўп вақт ўтди. Клинт Иствуд ўз дўсти ҳақида гапирар экан, Пол сингари актёрни дунё киноси ҳали кўрмаганлигини айтади.