Эндрю Карнеги 1835 йил 25 ноябрда Шотландиянинг Дан-Фермлин қишлоғида туғилган. Отаси — Уильям Карнеги очган Аик тикувчилик устахонаси оила хонадонида ташкил этилган ишхона ҳам эди.
Оила XIX асрнинг 40-йилларигача тўкин яшади. Бироқ, тўқувчилик саноати ривож топиб, ҳунарманд отанинг ишлари яхши кетмади ва 1848 йилда Уильям Карнеги мутлақо буюртмасиз қолди. Ташаббусни ўз қўлига олган оила бекаси пойафзалларга буюртма излай бошлади. Ўша йилнинг 17 майида Карнегилар АҚШга кўчиб ўтиб, Слэбта ун (Пенсильвания)даги кичик уйдан қўним топишди.
Эндрю 13 ёшида газмол фабрикасига ишга жойлашди. Шу ерда малака ошириб, оддий ёрдамчи ишчилигидан ҳафтасига икки доллар оладиган идора хизматчисига қадар ўсди. У ўшандаёқ кичикроқ гуруҳга кирим-чиқим, ордер ҳисоби бўйича сабоқ берувчи ҳисобчига қатнай бошлади. Айнан мазкур машғулотларда Эндрюнинг математикага нисбатан қобилияти очила борди. Бир тасодифий учрашув эса "0" Рейли телеграф компанияси"га ўтишига сабаб бўлди. Уч ой ичида учта ишни алмаштирган Эндрю Карнеги ўз иқтидори ва ҳалоллиги туфайли даромадини 2 дан 13 долларгача оширишга эришди. Кўп ўтмай уларнинг оиласи яхшигина уй сотиб олди.
Телеграф компаниясидаги фаолият Эндрюнинг шаҳардаги савдо-сотиқ ишларига алоқадор муассасалар ҳақида ахборот олишига ёрдам берди. У телеграфни мустақил равишда ўрганиб, бошқа ҳамкасбларидан яққол ажралиб турадиган бўлди. 1851 йилда Эндрюнинг иш ҳақи ойига 25 долларни ташкил этади.
"Пенсильвания" темир йўл компаниясининг ғарбий филиали бошлиғи ўринбосари Томас Скотт билан учрашув эса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборди. Скотт худди Эндрюга ўхшаш ишчан ходимни излаётган эди.
Ўз ходимларини қадрлай биладиган Томас Скотт уни катта бизнес даврасига ҳам олиб кирди. 1856 йилда Скотт Эндрюга ҳамкорликдаги сармоя асосида ишлашни таклиф қилди.
1856 йилнинг кузида Скоттни юқори лавозимга кўтаришди. У ўз ёрдамчисини эски жойида қолдирмай, ўзи билан эргаштириб олди ва маошини ойига 50 доллар қилиб қуйди. Карнеги шу тариқа Реппуата Каиоас! қароргоҳи жойлашган Алтунга кўчиб ўтди. У ерда ухлаб кетиладиган вагонлар ихтирочиси Вудроф билан танишди ва Томас Скотни Реппзуаша учун ана шундай вагончалар кераклигига ишонтирди. Шу тарзда Эндрю келгусида анчайин сезиларли даромад келтирган Вудроф идорасининг 1/8 фоиз акциясини олди.
1859 йили Скотт "Пенсильвания" вице-президентига айланди, декабрь ойида эса у Карнегига иш ҳақи 1500 доллар бўлган ғарбий бўлим бошқарувчилигини олиб берди. Карнегини бу миқдор ҳаяжонга солгани йўқ, сабаби, бу вақтга келиб у ухлаб кетиладиган вагонларга тиккан сармоясидан мумай даромад ола бошлаган эди. 1863 йилда Карнегининг умумий даромади 42 минг долларни ташкил қиларди.
Даромаднинг ўсиши Карнегига дўстлари билан АҚШнинг нефть ҳудудида ферма ташкил қилишига ёрдам берди. Бунингучун 40 минг доллар тўлаган Эндрю Карнегининг ўн йилдан кейинги даромади йилига 1 миллион долларга айланди. Ферманинг умумий қиймати эса 5 миллион доллар эди.
Кўп ўтмай Карнеги энг бадавлат инсонлардан бири сифатида тилга олинадиган бўлди.
Эндрю Карнеги бор диққат эътиборини пўлат ишлаб чиқаришга қаратди. У темир ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводларни сотиб олиб, уларни пўлат қуйиш заводларига айлантирди. Орадан 6 йил ўтиб, Карнеги 1 миллион доллар эвазига Шогкз ни сотиб олиш даражасига етди ва мамлакатдаги темир ва пўлат ишлаб чиқаришнинг 25 фоизлик улушини қўлга киритди.
1901 йилда Карнеги ўз ҳаётидаги энг йирик битимга қўл урди: у пайларини 480 миллион долларга сотди (Карнегига шахсан тегишлиси 300 миллион доллар). Дастлаб Рокфеллер унга 100 миллион доллар ва 1,5 миллион долларликлик аванс таклиф қилди. Карнеги у билан битим тузишни рад этди ва шимолда ўзининг темир йўли қурилишини бошлашини эълон қилди (бу эса ғирт ёлғон эди). Ушбу қурилиш бошқа магнат Жон Морганга маъкул келмади ва у ҳам Карнегига заводларини сотишни таклиф қилди. Бу сафар нарх 300 миллион долларга кўтарилди ва икковлон келишдилар.
"Ўйлай олмайдиган одам — телба, ўйлашни истамаган киши — кўр, интилмаган одам эса — қулдир". Катта бойлик соҳиби, "пўлат қироли", миллионер Эндрю Карнеги ана шундай хулосага келган эди. "Менинг ҳаётим тарихи" китобида у қандай қилиб 400 миллион (ҳозирги ҳисобда 130 миллиард) доллар пул ишлаб топгани ҳақида очиқчасига сўз юритган.
Шотляндиялик бу собиқ муҳожир бозор қоидаларига мослашиб, янги технологияларга пул тиккан эди. Эндрю Карнеги, ҳатто ўзига-ўзи маслаҳатлар берган. Шундай ўгитлардан бири — 35 ёшда ишдан узоқлашишдир, бунга ўзи амал қилмаган, албатта. Ҳа, жаноб Карнегининг сўзлари кўпинча ўз хатти-ҳаракатларига зид ҳам бўлган.
Эндрю Карнегининг муваффақиятлари сири нимада? У пўлат ишлаб чиқаришга оид жуда кам маълумотга эга бўлса ҳам, уни "пўлат қироли" деб аташарди. Карнегининг қўл остида пўлат ишлаб чиқаришни ундан жуда яхили биладиган юзларча одам ишлар, тер тўкишар эди.
У одамлар билан муомалани ниҳоятда дўндириб қўярди, айнан ана шу фазилати Карнегини дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бирига айлантирди. Эндрю Карнегининг ташкилотчилик маҳорати раҳбарлик қобилиятини анча эрта намоён этди. У ўн ёшида одамлар ўз исмларини жуда яхши кўришларини тушуниб етди ва бу ихтироси ёрдамида одамларни ўзи томони- га оғдириб ола бошлади. Масалан, у болалигидаёқ иш- лаб, иккита қуёнча сотиб олди ва тез орада улар кўпайиб кетди. Аммо қуёнларни боқиш учун етарли озуқа йўқ эди. Ана шунда унинг хаёлига ажойиб бир фикр келди. Қўшниларининг болаларига, агар улар қуёнчаларга етарли даражада беда ва қоқи ўтлардан олиб келишса, бу жониворларга уларнинг исмларини қўяжагини айтди.
Эндрюнинг режаси худди сеҳргарлик каби иш берди, буни Карнеги умрбод хотирасида сақлаб қолди.
У ишбилармонлик соҳасида кўп йиллар давомида ана шу руҳий усулдан фойдаланиб, миллионларни жамғарди. Шу тарзда Пенсильвания темир йўлига пўлат рейслар сотишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Ўша пайтда йўллар президенти Ж.Эдгар Томсон эди. Эндрю Карнеги Питтсбургда пўлат қуядиган завод қурди ва уни "Эдгар Томсон номли пўлат қўядиган завод" деб номлади.
Ётиб кетиладиган вагонлар ишлаб чиқариш бўйича биринчилик учун жанжал кетаётган пайтда "Пўлат қироли" қуёнчалар тарихига доир воқеалардан олинган сабоқни яна бир бор хотирлади.
Эндрю Карнеги томонидан назорат қилинадиган "Сентрал транспортейшн компани" билан Пульманга тегишли компания ўртасида жуда катта тортишув кетар эди. Иккала компания ҳам "Юнион Пасифик" темир йўлига ётиб кетиладиган вагонлар етказиб беришга буюртма олишга уринар, шу мақсадда бир-бирини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилар, ҳеч қандай фойда кўришнинг имконияти бўлмай қолган даражагача нархни туширган эдилар.
Айнан 1901 йил Карнеги ўзига даромад келтирган бизнесда фаол иштирок этган охирги йил бўлди. Шундан умрининг сўнгги лаҳзасигача у ўзини хайрияга бахшида этди. Карнеги, инсон ўз умрининг биринчи қисмини бойлик яратишга, иккинчи қисмини уни улашишга бағишлаши лозим, деб ҳисобларди. XX аср бошларида у тинчлик учун курашчига айланди. 1907 йили Карнеги Тинчлик жамиятини ташкил зтди, 1,5 миллион доллар маблағ эвазига Гаагада "Тинчлик саройи"ни барпо этди (бугун у ерда халқаро суд фаолият кўрсатмоқда). Шунингдек, урушнинг олдини олиш мақсадида улкан пулларни сарфлади (шунга қарамай, афсуски, 1914 йилда барибир уруш бошланди). Карнеги тинчлик даврида вафот этганлар учун қаҳрамонлар фондини ҳам ташкил этди. Карнегининг хайрия борасидаги бошқа йирик фаолияти кутубхоналар билан боғлиқ. У ўсмирлигида кўп вақтини Жеймс Андерсоннинг Питтсбургдаги "Ишчи ёшлар учун бепул кутубхонаси"да ўтказарди. Сабаби, маълумотидаги етишмовчиликлар ҳаётда олға силжишига монелик қиларди.
Карнеги 26 миллион доллар сарфлаб, ўз номи билан аталувчи 2811 та кугубхонага асос солди. Бугун АҚШнинг 40 фоиз аҳолиси ушбу кутубхоналардан фойдаланмоқда.
Карнеги томонидан талаба ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун илмий ва ўқув марказлари ташкил этилди: Питтс-бургдаги Карнеги институти ва Карнеги технология институти 26 миллион, Вашингтондаги Карнеги институти эса 22 миллион доллар олди. Карнеги хайрияси шу қадар кенг қамровли эдики, унинг соҳибининг ўлими арафасида улкан бойлик деярли ўн бараварга қисқарди. Эндрю Карнеги 1919 йилнинг 11 августида ўз юртида — Шотландияда ҳаётдан кўз юмди. Кейинги икки саҳифада Эндрю Карнегининг ўзига хос фалсафасидан айрим намуналарни ўқийсиз...
“Харобадан чиққан машҳурлар” китобидан