Тез пишар лағмонларни кунора еб турсангиз керак. Талабаликда бизни соғ-омон, дадил юришимизга хизмат қилган бу таом кейинчалик ҳам ўзининг мазаси билан иштаҳани қитиқлашда давом этаётгани аниқ. Шубҳасизки, тез пишар лағмон – дунёда энг оммавий тарқалган таомдир.
Илмий жиҳатдан эса тез пишар лағмоннинг инсон саломатлигига зарари аллақачон исботланган. Айниқса, талаба-ўқувчиларда у туфайли келиб чиқаётган хасталиклар жуда авж олмоқда. Шу сабабли, бир неча йиллар олдин Ҳиндистон Nestle’нинг Maggie тез пишар лағмон брендини мамлакатда ишлаб чиқарилишини таъқиқлаб қўйди.
Сўнгги тадқиқотлардан маълум бўлишича, тез пишар лағмон юрак хуружи ва инсультни келтириб чиқарадиган метаболизм хасталиги, яъни танада моддалар алмашинуви жараёнини издан чиқишига олиб келади.
Бу каби лағмонлар таркибида TBHQ, яъни учламчи-бутил гидрохинон – таъм берувчи органик кимёвий бирикма мавжуд. Ундан нефть маҳсулотларини қайта ишлашда, шунингдек арзон озиқ-овқатлар тайёрлашда фойдаланилади.
Ошқозон-ичак соҳаси мутахассиси тез пишар лағмон тушгач ошқозонда қандай жараён содир бўлишини ўрганишга киришади. Лағмон одатдаги овқатларга қараганда ошқозонда икки соат узоқроқ қолиб кетар, қолган витаминларнинг танага сўрилишига халақит қилар экан. Натижада, ошқозон-ичак йўлида носозлик кузатила бошлайди.
Тез пишар лағмон таркибидаги ун, пальма ёғи, шакар ва туз табиий бўлиб, қолган хушбўйлантиргичлар ва ранглар, глутамат натрий ва бошқа қўшимчалар ноорганик, яъни сохта маҳсулотлардир.
Бу хуштаъм бўлиб кўринган таомнинг бир косаси 2,700 миллиграммдан зиёд озиқ-овқат содаси бор. Бу жуда юқори даражадаги миқдор бўлиб, юрак саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Хулоса
Жанубий Корея фуқаролари тез пишар лағмон ейишда жаҳонда етакчилик қилишади. Ана шу ерлик 11 минг нафар лағмохўрлар соғлиги ўрганиб кўрилганида уларнинг барчасида метаболистик синдроми, қанд касаллиги, инсульт хавфи юқорилиги маълум бўлган.
Жуда ўрганиб қолган бўлсангиз, меъёрида ҳар замонда бир-бир бу қадрдон таомни еб туринг.
Доимо соғ-саломат бўлинг!