Биласизми?

Дарахтлар ҳимоясига бағишланган петиция Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади

«Шаҳар ва қишлоқлар ҳудудида дарахтларни ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш» онлайн-петицияси 2 июнь куни керакли 10 минг овозни тўплади. Эндиликда у Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Mening fikrim порталида петицияни парламентда кўриб чиқилишини учун зарур овоз 12 кунда тўпланди. Петиция «Газета.uz» муаллифи Никита Макаренко томонидан ёзилди ва жойлаштирилди.

Белгиланган тартибга кўра, Олий Мажлис жамоавий мурожаатни 60 кун давомида кўриб чиқиши ва жамоатчиликка жавоб бериши керак. Петиция муаллифлари ва уни қўллаб-қувватловчи фуқаролар парламент сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида оммавий равишда дарахтларнинг кесилаётганига барҳам беришига умид қилмоқда.

Петицияда шаҳар ва қишлоқлар ҳудудида зудлик билан ҳар қандай дарахтни кесишга икки ойлик мораторий эълон қилиш таклиф этилмоқда. Бу муддатда парламентарийларга республика даражасидаги қонунларга ўзгартишлар киритиш, шунингдек экологик полицияни ташкил этиш ва дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорини ўн баробарга ошириш таклиф қилинган.

Петицияни қўллаб-қувватлаш бўйича кампанияни кўплаб таниқли шахслар ёқлаб чиқди. Ижтимоий тармоқларда кўп сонли чақириқлар, видеомурожаатлар ва иллюстрацияларэълон қилинди. Фойдаланувчиларда бири ҳаттоки овоз берган одамлар сонини кўрсатиб турувчи Телеграм-бот ясади. Биз барча қўллаб-қувватлаганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

2 июнь куни «Ўзбекистон 24» телеканалида петиция муаллифи Никита Макаренко, журналист Бахтиёр Насимов, пермадизайнер Мақсуд Раҳматуллаев ҳамда Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси ва Биоинспекция вакиллари иштирокида «Қарама-қарши» кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатув жараёнида томошабинларга дарахтларни кесишга моратория жорий этиш бўйича овоз бериш таклиф қилинди.

Петия Mening fikrim порталида ўн минг овоз тўплаган учинчи жамоавий мурожаат бўлди. Автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон қаҳрамони унвонини бериш ҳақидаги петициялар биринчилардан бўлди.