Биласизми?

«Бунёдкор» ўнинчи бор «Ал-Айн"дан мағлубиятга учради (+видео)

«Бунёдкор» футбол клуби 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасида бўлиб ўтган уй учрашувида Бирлашган Араб Амирликларининг"Ал-Айн" жамоасидан мағлубиятга учради. 28 февраль куни Тошкентда ўтказилган учрашув 2:3 ҳисобида якун топди.

Учрашув кўтаринки руҳда бошланди, дастлабки 15 дақиқа ичида жамоалар учта гол киритишди. Ҳисобни меҳмонлар очди — Умар Абдулраҳмон 8-дақиқада жарима тўпини муваффақиятли амалга оширди. Орадан икки дақиқа ўтиб «қалдирғочлар» ҳисобни тенглаштирди, бироқ кўпга эмас. Лукас Кайо «Ал-Айн"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи қисм якунланиши арафасида ёш яримҳимоячи Достонбек Ҳамдамов чам қанотдан тезкор ҳужум уюштириб, ҳисобни тенглаштирди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

Иккинчи таймда мезбонлар бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттирди — ҳимоячи Акромжон Комилов 72-дақиқада қизил карточка олди. Умар Абдулраҳмон 11 метрлик жарима тўпини гол билан якунлади ва дубль қайд этди.

Икки турдан сўнг «С» гуруҳида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» (6) жамоаси етакчилик қилаётган бўлса, кейинги ўринларда «Ал-Айн» (4) ва Эроннинг «Зоб Ахан» клуби бормоқда. Сергей Лушан жамоаси ҳисобида бирорта ҳам очкоси бўлмаган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди.

Статистика