Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратулло Абдуқаҳҳоров (11−0−0, 8 КО) 26 март куни Сингапурда Жаҳон бокс кенгаши талқини бўйича жаҳон чемпионати «кумуш» титули соҳиби бўлди. Бу ҳақда Gazeta.uz ёзмоқда.
Чемпионлик камари учун кечган жангда 23 ёшли боксчи ярим ўрта вазнда зимбабвелик 27 ёшли Чарльз Маньючи (20−3−1, 12 КО) билан беллашди. Ўзбекистонлик боксчи рақибининг ўзига ортиқча баҳо берган ҳолда қўлларини тушириб, тақсга тушганини муносиб жазолади.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров рақибига ташланиб, уни икки зарба билан нокдаун ҳолатига туширди. Ҳакам жангни давом эттиришга ижозат берди ва ўзбекистонлик боксчи рақибини яна бир марта қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада ҳакам биринчи раунднинг ўзидаёқ жангни тўхтатишга қарор қилди.
«Менинг мақсадим — барча ташкилотларнинг чемпионлик камари, барча „олтин“ титулларни қўлга киритиш. Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо кабилар муваффақиятларига эришиш», — деди ўзбек боксчиси беллашувдан сўнг.