Биласизми?

Блогер минбари: Давлат Тест Марказининг янги найранги аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг янги найранги аниқланди. Бу йилги кириш имтиҳонларида, якуний рейтинг бўйича тўлов-контракт асосида қабул қилиниши шарт бўлган, лекин 68,0 балл тўплай олмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмаяпти.
Масалан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «5230400-Маркетинг» йўналиши рус тили гуруҳи учун ажратилган 9 (тўққиз) ўрин-жойга фақатгина 4(тўрт) талаба қабул қилинганлиги аниқланди. Қолган 5 (беш) ўрин-жой эса асоссиз қисқартирилган.
Якуний рейтинг асосида ўқишга кириши белгиланган, аммо 68,0 балл тўплай олмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилмаслик 2017 йил 20 июнда Вазирлар мақкамаси томонидан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга ҳам зиддир. Хусусан, ушбу Низомнинг 17-моддасига асосан «Асосий талабаларни ўқишга қабул қилиш тасдиқланган қабул квоталари доирасида, тест синовларининг баллар рейтинги бўйича амалга оширилади» - дейилган. Олий ўқув юртига қабул қилиниши учун мажбурий тарзда 68,0 балл тўплаш шарти Низомда мавжуд эмас. Мажбурий тарзда 68,0 балл тўплаш фақатгина қўшимча оширилган (супер) контракт орқали ўкиш учун талаб этилади.
Ўзбекистонда талаба бўлиш учун мажбурий тарзда 68,0 балл тўплаш шарти олдин кузатилмаган эди.
Давлат тест марказидан, унинг бу ноқонуний ва асоссиз талаби юзасидан расмий баёнот беришини истаймиз.
Мирзо Субханов блогидан