Ўз бизнесингизни муваффақиятли юритмоқчи бўлсангиз сизда албатта ҳар соҳадан бир шингил бўлиши керак. Шундай экан бизнес учун қандай билимлар, қобилиятлар ва маҳоратлар керак бўлишини олдиндан билиб қўйсангиз, улардан қайсиларини ўзингиз қила олишингиз ва қайсиларини бошқаларга топширишингизни аниқлаб, режалаб олишингиз мумкин бўлади.
Бу галги мақоламизда бизнес юритишда керакли бўладиган асосий маҳоратлар рўйхатини қисқа қилиб санаб ўтишга қарор қилдик.
[лист тйпе="буллет"]
- Стратегик бошқарув - бизнес ва стратегик режаларни тузиш ва бу режаларга қатъий амал қилишни таъминлаш учун керак;
- Бошланғич ҳисоб-китоб / бухгалтерия билими - кирим-чиқимни қандай қайд этиб бориш, ҳужжатларни қандай тартиблаш ва сақлаш йўллари ва ҳоказоларни билиш;
- Молиявий бошқарув - бизнесни бошлаш ва давом эттириш учун молия ва сармояларни топиш ва бошқариш;
- Кадрлар бошқаруви - сизга ишлайдиган одамларни топиш, ишга олиш ва бошқариш қобилияти;
- Маркетинг - маҳсулот ёки хизматларингиз ҳақида маълумотларни харидор ва мижозларингизга тўғри етказиш, анъанавий ва онлайн маркетинг йўлларидан унумли фойдалана олиш;
- Сотиш - маҳсулот ёки хизматларингизни тўғри сота олиш ва сотишдан кейинги хизматларни рисоладагидай бажариш;
- Кундалик бизнес фаолият бошқаруви - бизнес учун керак бўлган хом ашё ва маҳсулотларни етказиб берувчиларни тўғри танлаш ва уларни бошқара олиш, сотиш каналларини танлаш ва ҳоказо.
[/лист]
Табиийки юқоридаги мавзуларнинг ҳаммасида ҳам ўзингиз қобилиятли ва маҳоратли бўлишингиз шарт эмас. Сизда бўлмаган қобилиятлар борасида сизда учта йўл бор: бу нарсаларни яхши биладиган ишчиларни ёнлаш, бу ишларни бошқа фирмаларга қилдириш, ёки ўзингиз вақт ажратиб буларнинг ҳаммасини ўрганиш.
Биз юқорида санаб ўтилган қобилият ва маҳоратлар ҳақида келажакда янада батафсил мақолалар бериб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бизни кузатишда давом этинг.