Бетоб бўлмасликнинг иложи борми ёки дардга чалинсангиз, қандай қилиб тезда соғайиш мумкин? Дори-дармонсиз даволаниш усуллари борми? Қандай тўғри чиниқиш ва шамоллашдан сўнг тезда тикланиш мумкин? Шу ва бошқа саволларга қуйида жавоб топасиз!
- Чиниқинг. Асосийси, ўз вақтида, тўғри чиниқишга ҳаракат қилинг.
- Иммунитетингизни мустаҳкамловчи табиий препаратларни қабул қилинг. Женьшень, лимон ўти, элеутерококк каби табиий гиёҳлардан фойдаланинг. Бироқ малҳамларни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Грипп мавсумида одам гавжум жойларга борганда махсус ниқоблардан фойдаланинг. Ниқобни ўзингиз ҳам уй шароитида тайёрлашингиз мумкин: дока бўлагига (100х50 см) пахтани ингичка қилиб (30х20 см) қўйинг. Сўнг докани букланг, пахта ичида қолсин ва четини шундай қирқингки, натижада икки жуфт боғич ҳосил бўлсин.
- Агар оилангизда кимдир гриппга чалинган бўлса, овқатлангандан сўнг идишларини қайнатинг ёки бемор учун алоҳида идиш ажратинг.
- Совуқ ҳавода бурун билан нафас олишга ҳаракат қилинг. Буруннинг шиллиқ пардаси ҳаводаги вирусларни фильтрлай олади. Оғиз бўшлиғида эса ундай эмас.
- Октябрдан апрель ойигача ҳар куни С витамини ёки аскорбин кислотаси истеъмол қилинг. Эпидемия даврида витаминларни 1000 мг кўпайтириш керак. Дарвоқе С витаминини шифокор назоратисиз истеъмол қилманг: керагидан ортиқ қабул қилинса, буйракда тош пайдо бўлиши мумкин.
- Гриппга қарши эмлаттиринг. Бироқ аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Уйингизда озодаликка риоя қилинг.
- Иложи борича қўлингизни тез-тез совун билан ювиб туринг. Кўчадан келганингиздан сўнг тезда ювиниб олинг.
- Икки кунда бир марта хонани шамоллатинг ва дезинфекция қилинг. Бунинг учун саримсоқ пиёзнинг бир бўлагини ва аччиқ қалампирни паррак-паррак қилиб тўғранг ва ликопчага солиб, хона четларига қўйиб чиқинг. Бир неча соат турсин.
Манба: Darakchi.uz