Биласизми?

Бахтли, соғлом ва муваффақиятли инсон феъл-атворининг таркиби

Яшашдан мақсад – бахтли бўлиш! Дунёда миллионлаб инсонлар меҳнатлари эвазига бахтиёр яшаётган бир пайтда, сиз ҳам бунга муносибсиз. Уларнинг баъзи фарқли жиҳатларигина яхши яшашлари учун хизмат қилади. Бахтли, соғлом ва муваффақиятли инсонлар ҳаёти ўрганилганида уларда қуйидаги жиҳатлар аниқланган.

Бахтли, соғлом ва муваффақиятли инсонлар:

  1. Бошқаларга ёмонлик тиламайдилар ва раво кўрмайдилар;
  2. Ўз оламларидан ташқарига чиқиб, бошқаларнинг фикрини ҳам инобатга олишга одатланганлар;
  3. Бошқаларда кўрган яхши хислатларни ўзларида ҳам шакллантиришга ҳаракат қиладилар;
  4. Бахтиёр, соғлом ва муваффақиятли инсонлар кўп томонга интиладилар;
  5. Бошқаларнинг фикрлари уларнинг йўлинги тўсиб қўйишига изн бермайдилар;
  6. Ҳар куни эрталаб фақатгина кимларнидир кўнглини чоғ қилиш учун уйғонмайдилар. Улар ўзлари учун ҳам яшашни биладилар;
  7. Кундалик дуч келадиган машаққатларни юксалиш учун имкон деб қабул қиладилар;
  8. Хатоларни ҳаёт сабоқлари деб қабул қиладилар;
  9. Баъзида вақтни ёлғиз ўтказиш фойдали эканини унутмайдилар;
  10. Эътиқодларини мустаҳкамлаб, маънан юксалиб, орзу ва ишонч ўртасида кўприк қурадилар;
  11. Камроқ ваҳимага тушиб, чуқур идрок қила олишлари учун чуқур-чуқур нафас оладилар;
  12. Улар ҳаётда ҳамма нарсага эга бўлиш имконсизлигини тан оладилар;
  13. Таваккал қилиш янги марраларга эришиш учун мукофот эканини биладилар;
  14. Ўзлари имконсиз бўлган вазиятда “йўқ” дейишга уялмайдилар;
  15. Одамларга тиллари ва диллари муштарак эканини кўрсата оладилар;
  16. Узоқни кўра оладилар ва кўрганларига эришмагунларигача тиниб-тинчимайдилар;
  17. Ўзларини яхши ишларга ҳеч бир манфаат-муддаосиз бағишлайдилар;
  18. Ўзларида борини кўрсатишни эмас, бошқалардаги муҳим жиҳатни илғашга ҳаракат қилиб, ҳукмронликка даъво қилмайдилар;
  19. Мақсад учун интилаётганларида тез-тез ўзларининг ғолиблик дақиқаларини тасаввур қилиб, руҳланадилар;
  20. Нолиш, зорланишни одат қилмайдилар;
  21. Инсоний фазилатларидан ишда юксалиш ва оилани фаровон тутишда фойдаланадилар;
  22. Кези келганида, яъни ҳақ бўлганларида оқимга қарши сузишдан чўчимайдилар;
  23. Бошлаган ишларини тугатмагунларига қадар тўхтамайдилар;
  24. Ўзларини бошқалар билан таққосламайдилар;
  25. Бошқаларнинг муваффақият қозонишларига ёрдам берадилар.

Доимо муваффақиятли бўлиш сизга насиб қилсин!