Биласизми?

Автомобиль учун 85 фоиз пул тўлаб қўйганлар қўшимча пул тўлайдими?

Халқаро пресс-клубда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов иштирокидаги навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Хабар қилганимиздек, 1 августдан автомобиллар нарх ошади. Унгача харид учун 85 фоиз тўлов қилган харидорлар қўшимча тўловларни амалга оширадими ёки йўқми деган саволга “Ўзавтосаноат” раиси шундай изоҳ берди:

“Аввал тўлов қилган харидорлар эски нархларда автомашиналарни олади. Улар қўшимча тўловни амалга оширмаслик билан бирга, шартномада келтирилган кунда, яъни, ўз вақтида машиналарини олишади”, деди Шавкат Умурзоқов.