Биласизми?

Аристотелнинг машҳур фикрларидан бир чимдим

Саводли одамнинг саводсиз одамдан фарқи – тирик тананинг жасаддан фарқичаликдир.

***

Мен ўз душманини эмас, ўз эҳтиёжини мағлубиятга учрата олган кишини жасур киши дея оламан. Чиндан ҳам, инсоннинг ўз устидан қозонган ғалабаси – энг шарафли ғалаба!

***

Ҳаётда ҳам зиёфатдагидек – на оч, на тўқ бўлган яхши.

***

Яхши бошланган иш – ярмига етган иш.

***

Билгувчилар амал қилсинлар. Тушунганлар эса сабоқ берсинлар.

***

Бахтиёрлигимиз ўзимиздандир.

***

Ёшлик онларини ҳадеб тамойил ва шиорларни айтишга сарфлаш ёшларга ярашмайди.

***

Платон мен учун азиз. Аммо унинг қарашларига эътирозим бор. Чунки ҳақиқат ундан ҳам азизроқ.

***

Болаларни тўғри тарбиялаганлар уларни дунёга келтирганлардан кўра кўпроқ фахрлансалар арзийди.

***

Эрига берган ўнта эътиборининг тўққизтасида аёл ўзини меҳрибон қилиб кўрсатади. Фақат бир маротабагина у ўз эътиборини чиндан ҳам ҳис қилади.

***

Диёнат биздан ҳақиқатни дўстларимиздан ҳам ортиқроқ севишимиз кераклигини талаб қилади.

***

Беками-кўстлик ҳам иллатдир.

***

Фарзанди дунёга келгунига қадар ҳеч ким она каби азобланмайди. Шу боис ҳам, она фарзанд учун ҳаммадан ҳам кўпроқ қайғуради.

***

Агар одам ҳар бир ҳаракатини ўзининг сўнгги ҳаракати деб ўйлаганида эди, у шуҳратпарастлик истагидан воз кечган бўларди.

***

Яхшилик – бу тез-тез қилиш ва одатланиш орқали ўрганиш мумкин бўлган санъат.

***

Яхши раҳбар бўлишни истаган кишининг ўзи аввало, раҳбар қўл остидан чиққан ишчи бўлиши лозим.

***

Адолатнинг устунлиги унинг оғир-босиқлигидадир. Бу худди донишманд назоратида бўлишга ўхшайди.

***

Довюрак бўлмай туриб, бу дунёда ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Довюраклик идрокнинг энг олий намунасидир.

 

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси.