Биласизми?

Аплледан янги ақлли соат ва оқ жирафа ҳақида

“Аппле” корпоратсияси томонидан жорий 2016 йилда   Аппле Ватч - ақлли соатларининг янги авлодини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Унга кўра, янги турдаги соатларнинг экранларига камералар ўрнатилади. Смартфон – соат эгалари шериклари билан бемалол юзма-юз кўришиб аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, “Аппле Ватч -2” қўл соатлари орқали смс ёзиш, электрон хат жўнатмалари, об-ҳаво маълумоти ҳамда “ВИ-ФИ”  тизимига уланиш амалиётларини бажариш мумкин. Маълумотларга кўра, мазкур ақлли соатнинг баҳоси юз минг АҚШ долларигача деб белгиланган. Замонавий соатлар “Спорт”, “Стилл” ҳамда “Лукс Эдитион” брендлари остида ишлаб чиқарилиб, улар асосан устки қисмидаги қимматбаҳо материаллари билан фарқланади. Соатларнинг экранлари эса Кореянинг “ЛГ” компанияси томонидан етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

                           ***

giraffe-2

Танзаниядаги тадқиқотчи-олимлар томонидан мамлакат   миллий боғида сақланаётган оқ рангли жирафанинг сурати эълон қилинди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, “Тарангир” миллий боғидаги 15 ойлик жирафанинг оппоқ тусли бўлиши сабаб, унинг терисидаги ранг ишлаб чиқарувчи ҳужайралар фаолияти бузилганлигидир. Эколог Дерек Лининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда мазкур рангсиз жирафа дунёда ягона ҳисобланади. Шунингдек, жирафанинг ҳаёти хавф остида эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилган. Чунки унинг ноёблигини ҳособга олган браконерлар уни овлашлари ҳам мумкин. Ноқонуний ҳайвон овлаш билан шуғулланувчи қонунбузарлар бундай имкониятни қўлдан чиқармасликлари табиий. Ҳозирги кунда Омо лақабли оқ рангли жирафа оддий жирафалар тўдасида яшаб келмоқда.

               ***

Дай.аз маълумотлари асосида Д.Мирҳодиева.