Биласизми?

Альберт Эйнштейннинг машҳур фикрларидан бир чимдим

Омадли эмас, қадрли инсон бўлишга ҳаракат қилинг.

Альберт Эйнштейн

Дунё унда яшаётган ёвузлар туфайли эмас, бекорчилар боис ҳам яшаш учун хавфли макон.

Альберт Эйнштейн

Кўп ўқиб, идрокини жуда кам ишга солган одам хаёлпарастлик иллатига йўлиқади.

Альберт Эйнштейн

Кичкина нарсаларга оид ҳақиқатга кўз юмиб кетаверадиган одамга катта масалаларга хос арзимаган ишларни ҳам ишониб бўлмайди.

Альберт Эйнштейн

Кеча – устозинг, бугун – яшаш учун сабаб, эрта – умидинг бўлсин. Энг муҳими – серҳафсала бўлишни ва олға интилишни тўхтатма.

 Альберт Эйнштейн

Ойлаб, йиллаб ўйлайман. Тўқсон тўққиз маротаба хулосаларим хато чиқади. Юзинчи маротаба эса тахминларим тўғри эканини аниқлайман.

Альберт Эйнштейн

Илмнинг буюк эшикларини очадиган омил идрок эмас, аввало феъл-атвордир.

Альберт Эйнштейн

Илмда тасаввурнинг аҳамияти юқори. Мантиқ сизни "А" дан "Б" га олиб боради. Тасаввурнинг манзиллари эса чегараланмаган.

Альберт Эйнштейн

Эътиқодсиз илм – оқсоқ, илмсиз эътиқод эса сўқирдир.

Альберт Эйнштейн

Унчалик ҳам ақлли эмасман, аммо муаммоларга қарши узоқ вақт кураша оламан.

Альберт Эйнштейн

Тажриба – билимнинг якка-ягона манбааси.

Альберт Эйнштейн

Телбалик ва даҳолик ўртасидаги фарқ шундаки, даҳоликнинг чегарлари бор.

Альберт Эйнштейн

Ўз чегараларини тан олган инсон кун келиб уларнинг сарҳадини кесиб ўтади.

Альберт Эйнштейн

Модомики одамлар жазолардан қўрққанликлари, мукофотга умид боғлаганлаиклари учун яхши бўлсалар, унда бу чиндан ҳам ачинарли.

Альберт Эйнштейн 

Ақллилар муаммоларга ечим топишади. Даҳолар эса муаммоларнинг олдини оладилар.

Альберт Эйнштейн 

Масаланинг ечими ойдинлашиб боргани сайин Худо саволларингга жавоб қайтараётган бўлади.

Альберт Эйнштейн

Ўйинни ўйнашдан аввал унинг қоидаларини яхшилаб ўрганиб ол.

Альберт Эйнштейн

Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди – йиқилмаслик учун ҳаракатда бўлиш керак.

 

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси.

Альберт Эйнштейн