- “Зўр истеъдод ҳаммада ҳам бор. Бироқ, балиқнинг қобилиятига унинг дарахтга тирмашиб чиқишига кўра баҳо берадиган бўлсак, у ҳаётини беҳуда яшаган бўлиб чиқади.” – Альберт Эйнштейн
***
- “Ўзингни тушкун ва ожизлар сафига киритишдан аввал атрофинг муттаҳам-каззоблардан холи эканига ишонч ҳосил қил.” – Зигмунд Фрейд
***
- “Бошқаларга бахт туҳфа этиш асносида сен уни ўзингда ҳис қила бошлайсан. ” – Номаълум муаллиф
***
- “Севмоқ – феъл. Севги – туйғу, феъл бўлмиш севгининг меваси. Демак, унга эришиш учун ҳаракат қилиш керак.” – Стивен Кови
***
- “Эркак ихтиёридан эркдан бўлак ҳамма нарсани тортиб олиш мумкин. Ҳар қандай шароитда эркинликни танлаш инсоннинг ҳуқуқи бўлиб қолади.” – Виктор Франкл
***
- “Қўрққан азобланади, агар азобланаётган бўлса, аллақачон қўрқоқлик қилган экан.” – Мишель де Монтень
***
- “Муваффақият – муваффақиятсизликлар орасида иштиёқни сўндирмасдан қоқилиб-суқилиб олға боришдир.” – Уинстон Черчилль
***
- “Дунёни ўзгартириш истагидаги инсон аввало ўзи ўзгармоғи лозим.” – Ганди
***
- “Бахтнинг бир эшиги ёпиқлиги, бошқаси очиқ эканлигининг нишонаси. Аммо ёпиқ эшикдан бошқасини кўрмайдиган инсонга очиқ турган бахт эшиги ҳам ёрдам бера олмайди.” – Ҳелен Келлер
***
- “Муаммолар – умр безаги, уларни енгиб ўтиш эса умрнинг мазмунидир.” – Жошуа Ж. Мэрин
***
- “Бир соатлик бахт учун бир оз мизғиб олинг. Бир кунлик бахт учун балиқ овига чиқинг. Бир йил бахтли бўлишни истасангиз, катта меросга эга бўлинг. Модомики, бир умр бахтиёр яшашни истасангиз, бошқаларга ёрдам беринг.” – Хитой мақоли
***
- “Ҳаёт муҳит эмас, маъно ва мақсад йўқлиги боис қийинлашади.” – Виктор Франкл
***
- “Янги тажриба ва билим билан кенгайиб борган онг ҳеч қачон ўзининг эски ҳолига қайтмайди.” – Оливер Уэнделл Ҳолмс
***
- “Ҳаёт аслида содда. Фақат биз уни мураккаблаштиришга уринамиз.” – Конфуций
***
- “Ҳамма ҳам нимагадир қодир. Гап шундаки, кўпчилик кимлиги ва имкониятига етарли баҳо бермаслиги туфайли орзулари сари олиб борадиган қадамни босишга журъат қилмайди.” – Энтони Робинс
***
- “Муваффақиятсизлик қўрқуви устидан қозонилган ғалаба чинакам муваффақиятдир.” – Пол Свиней
***
- “Юксалиш – яшашнинг ягона йўлидир. Ўзгариш эса юксалишнинг бирдан-бир чораси. Ўрганмасдан туриб ўзгариш мумкин эмас. Ўрганиш эса фидойиликни талаб қилади.” – С. Жойбелл
***
- “Нимадир сенга ёқмаса, уни ўзгартир. Модомики, уни ўзгартира олмас экансан, унга нисбатан муносабатингни ўзгартир.” – Мэри Энгельбрайт
***
- “Хатоларга тўла ҳаёт, гарчи ҳурматга сазовор бўлмаса ҳам, ҳеч бир уринишсиз ва хатоларсиз яшалган умрдан афзалроқ. ” – Жорж Бернард Шоу
***
- “Вақт кутганлар учун секин, қўрққанлар учун тез ўтса, қайғуга ботганлар учун жуда узоқ туйилади. У шод-хуррамлар учун жуда қисқадек кўринса, ошиқ қалблар учун эса мангудек гўё.” – Генри ван Дайк
***
- “Маъносиз умрдан, маъноли ўлим афзал.” – Корасон Акино
***
- “Худо мени ўзгартириш қўлимдан келмайдиган нарсаларни қабул қилишим учун самимийлик билан, ўзгартиришим мумкин бўлган нарсаларни ўзгартиришим учун жасурлик билан, уларни ажрата олишим учун эса ақл билан сийлаган.” – Рейнгольд Нибур
***
- “Кўпчилик одамлар англаш учун эмас, жавоб қайтариш ниятида тинглайдилар.” – Стивен Кови
***
- “Кўпинча камбағаллик деганда очлик ёки уйсизликни тушунамиз. Аслида кераксиз бўлиб, муҳаббат ва ғамхўрликка зориқиш чинакам йўқсилликдир. Ҳар ким бу балога қарши курашни ўз оиласидан бошламоғи лозим.” – Тереза Она
***
- “Кеча – ўтмиш, эрта – мавҳум, ҳозир аталмиш бугун эса – Худонинг мукофотидир.” – Бил Кинэ
***
- “Севиб қолиш эмас, севгидан воз кечмаслик танловдир.” – Номаълум муаллиф
***
- “Мағлубиятга учраб, азобланса ҳам яшаш учун курашиб, зулмат исканжасидан ёруғликка етиб келганлар аслида энг кўркам ва муносиб инсонлардир. Улар одамларни осон тушунадилар, ҳис қиладилар, мулойимлик ва жонкуярлик билан бошқаларнинг ярасига малҳам бўлишга интиладилар. Бундай одамларнинг камол топиши ҳаётнинг ноёб ҳодисаси.” – Элизабет Кюблер-Росс
***
- “Бизнинг дунёмиз – бизнинг ўй-қарашларимизнинг аксидир: онгни ўзгартирмай туриб, бу оламни ўзгартириш имконсиздир.” – Альберт Эйнштейн
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси