Тошкент шаҳар ИИББ ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб эски турдаги биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиши тўхтатилишини яна бир эсга солди.
"Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йил 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортларининг амал қилмаслиги ҳамда бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилади. Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз", — дейилган хабарда.
Шунингдек, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди.