Биласизми?

«Зеромакс» бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди

Халқ орасида Одилбой деб аталувчи йирик тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Манбаларнинг етказишича 4 декабрь куни соат 11ларда Жалолов суд залидан озод этилган ва Тошкентдаги ҳовлисига жўнаб кетган, дея ёзади Sof.uz.

Интенет тармоғида тарқалган суд ажрими нусхасида “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Джалолов Миродил Сабитович дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин” деб ёзилган.

2010 йилда иқтисодий жиноятлар содир этганлиги айби билан қамоққа олинган Миродил Жалолов Швейцарияда қайд этилган йирик "Zeromax" компанияси раҳбари сифатида иш олиб борганди. У шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.