Биласизми?

УзНетда муваффақиятли лойиҳа яратиш - фикр ва мулоҳазалар

УзНет - интернетнинг Ўзбекистон қисми. Негадир, шу жумлани Узнет - интернетнинг тўлиқ ўзбекча қисми, дейишга ботина олмаймиз. Чунки УзНетда ўзбек тилидаги ресурслар ноёб. Мавжуд ўзбекча лойиҳаларнинг деярли барчаси УзНетда муваффақиятга эриша олган. Жуда кўпчилик ўзбек тилидаги лойиҳалар бир йилдан узоғига дош бера олмайди. Бунинг сабабларини алоҳида мақола қилиб эътиборингизга ҳавола этиш ниятимиз бор.

Лекин ҳозирда ўзбек тилида оммага танилган ва танилаётган бир неча онлайн-лойиҳалар ҳам борки, уларнинг муаллифларини УзНет қаҳрамонлари десак муболаға бўлмайди. Ўзбек тилидаги УзНетнинг шундай фаолларидан бир нечтаси билан суҳбат қуриб, уларнинг муваффақиятли онлайн-лойиҳа ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик. Бугунги ҳамсуҳбатларимиз:

[оне_фоуртҳ] davron Давронбек Тожиалиев "Зиё истаган қалблар учун" лойиҳаси раҳбари - зиёуз.сом[/оне_фоуртҳ]

[оне_фоуртҳ] farhod Фарҳод Файзуллаев Мулоқот ижтимоий тармоғи ва Дарё нашри раҳбари[/оне_фоуртҳ]

[оне_фоуртҳ] muxrim Муҳрим Аъзамхўжаев Кун.уз лойиҳаси муаллифи[/оне_фоуртҳ]

[оне_фоуртҳ_ласт] xushnud Хушнудбек Худайбердиев Хушнудбек.уз ва Ўзблоггерлар танлови ташкилотчиси[/оне_фоуртҳ_ласт]


 

1. ЎзНетда муваффақиятли онлайн лойиҳа сизнингча қанақа лойиҳа

DavronbekДавронбек Тожиалиев: УзНетда муваффақиятга эришиш учун аввало, ҳар бир ташкилот, муассасаларнинг сайтларини ташкил этиш ҳамда маълумотларни давлат тилида киритиб, мунтазам тўлдириб боришни йўлга қўйиш керак.

Иккинчидан, республикамиздаги мавжуд барча кутубхона, музейларнинг тўлиқ онлайн каталогларини тузиб, интернетда мунтазам ишлашини йўлга қўйиш керак. Токи, ўқувчи, қаердан қандай манбани топиш мумкинлигини билсин.

Учинчидан, ўзбек Википедиасини ривожлантириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ёшларни рағбатлантирган ҳолда жалб этиш керак. Википедиа - очиқ энсиклопедия. Токи биз Ўзбекистон ҳақида ҳаққоний ахборотларни жойлашни бошламас эканмиз, бу манба ҳам нохолис ахборот майдонига айланиб қолиши мумкин.

Тўртинчидан, ўзбек тилида чиққан энсиклопедия ва луғатларнинг электрон вариантини тайёрлаб, интернетга жойлаш керак (Худди, Яндек словари каби). Токи ўқувчи ўзига керакли бўлган сўзни қийналмай топа олсин.

Бешинчидан, мавжуд онлайн кутубхоналар фаолиятини рағбатлантириш лозим.

Олтинчидан, барча газета, журнал, бюллетен ва ахборотномаларнинг сайтлари ташкил этилиб, барча мақолалари ва архиви жойланиши керак.

Иқтисодий таҳлил йўналишида жуда орқадамиз. Ахборот технологиялар борасида бир қанча ўзбек тилидаги сайтлар мавжуд. Лекин ўзимиздан чиққан инноватсион ғоялар, дастурий ишланмалар ҳақида ахборотлар жуда кам. Ўзбек тилидаги манбалардан қидирувчи мукаммал қидирув тизими йўқ. Яна ўзбек тилида қулай фоалият юритадиган миллий электрон почта хизмати ҳамон ташкил этилмаган.

farhodФарҳод Файзуллаев: Менимча, Узнетда муваффақиятли лойиҳа — бу оммавий лойиҳа. Яъни фақат дастурчилар, докторлар учун мўлжалланган эмас, балки кенг оммага мўлжалланган лойиҳа. Кенг оммага мўлжалланган лойиҳалар орасида катта рақобат бўлганидан кейингина тор йўналишдаги лойиҳалар ривожланиши мумкин, фикримча.

muxrimМуҳрим Аъзамхўжаев: УзНетдаги муваффақиятли лойиҳа - бу Афиша Медианинг деярли ҳамма лойиҳалари, масалан. Улар ўзбек тилида бўлганида эди, тахминимча, бундан-да муваффақиятли, бундан-да оммабоп бўларди.

xushnudХушнудбек Худайбердиев: Муваффақиятни икки хил тушуниш мумкин. Аввало, жуда кўпчиликда қизиқиш уйғотади ва интернет фойдаланувчилари орасида тезда машҳур бўлиб кетади. Унинг кетидан албатта, балки кўзланган моддий манфаатга ҳам осонгина эришиш мумкин.

Иккинчидан, ўша лойиҳа нафақат кўпчилик орасида машҳур бўлади, балки кўпчиликка фойдаси ҳам тегади. Мана бу муваффақият шахсан мен учун устунроқ. Ўзингиз ўйланг, интернетда жуда машҳур бўлган лойиҳаларнинг ҳаммаси ҳам кимгадир фойда келтирадиган дея олмаймиз-ку. Демак, хулоса қиладиган бўлсак, муваффақиятли онлайн лойиҳа, бу - фойдаланувчиларга фойдали бўлган, сезиларли даражада кўпчилик унга мурожаат қиладиган лойиҳадир.

2. Сизнинг лойиҳангиз муваффақиятга эришиши учун айнан қайси мезонлар сабаб бўлди ва қандай қийинчиликларга дуч келди?

DavronbekДавронбек Тожиалиев: Албатта, яхши нарсаларга осонлик билан эришиб бўлмайди. «Зиё истаган қалблар учун» лойиҳаси илк бор интернетга жойланган пайтларда домен ва хостинг тўловлари анча қиммат бўлганлиги боис (мен эса стипендияга яшайдиган талаба эдим) сайтни народ.ру портали таркибида суб-домен орқали бошқарардим.

2006 йили Зиёуз портали расман «мустақилликка эришди». Турли бепул, лекин хархашали ҳостинглардан қочиб, мустақил равишда ввв.зиёуз.сом номи остида янгидан фаолият бошланди. Дастлаб Россиядан олинган хостинг 50 Мб ҳажмда эди. Ойига эса 1000 Мб траффик бериларди. Бу траффик эса ойнинг 10-15 кунида тугаб қолар, қолган кунлари сайт ишламай турарди. Кейинчалик яна бошқа хостингга ўтганман.

Порталда ишлаш мен учун — ўзим ёқтирган машғулот. Шу боис 8 йилдан бери портал ҳаражатлари учун ҳеч кимдан молиявий кўмак олмаганман. Бу мени тарбиялаган шу халқ учун холис хизматимдир. Лекин молия сабаб бўлиб битмай қолган лойиҳаларим ҳам бўлган. Чунки, бир ўзим ишлаганим боис кўп нарсаларга улгуролмаяпман. Лекин аста-секинлик билан бўлса-да, битмай қолган лойиҳаларни амалга ошириб, тақдим этишга ҳаракат қиляпман.

Портални дастлаб ташкил этган йилларим «бекорга вақтингни сарфлаяпсан, ундан кўра пуллик иш қилсанг бўлмайдими», деганлар кўп бўлди. «Сен тенгилар аллақачон машина олиб, участка қурди. Сен бўлганг қопдек сумкангни кўтариб, ҳалиям кутубхонанинг чангини тозалаяпсан…» дейдиганлар ҳозир ҳам бор.

farhodФарҳод Файзуллаев: Айтганимдек, бизнинг лойиҳалар кенг оммага мўлжалланган. Албатта, жамоамиз жон куйдириб ишламаганида бундай натижага эриша олмаган бўлар эдик. Асосий қийинчилик — кадрлар муаммоси. Масъулиятсизлик катта муаммо.

muxrimМуҳрим Аъзамхўжаев: Агар ташқаридан Кун.Уз муваффақиятга эришгандек кўринаётган бўлса, демак, ростан ҳам муваффақиятга эришибди. Лекин ҳали қилинадиган иш жуда ва жуда кўп ва бу камтарлик йўлида айтилаётган гап эмас асло.

Кун.Узънинг ҳеч қандай сири йўқ - бу ерда меҳр билан ишлаш самараси, яқинларнинг кўнгил кўтарувчи ва умид бахшловчи сўзлари, устозларнинг ўринли танқид-танбеҳлари бор, холос. Энг асосийси, умид ва меҳр билан қилинган меҳнат.

xushnudХушнудбек Худайбердиев: Энг аввало қийинчиликларга келсак, вақт муаммосини эсламасам бўлмайди. Мазкур иккита лойиҳа ўз навбатида кўп вақт талаб қилади, буни ажратиш учун эса ҳар доим имконим бўлавермайди.

Шунингдек, қўллаб-қувватлаш борасида дастлаб кичик муаммоларга дуч келдик. Яъни лойиҳаларга бошида ҳамма ҳам ишонч кўзи билан қарагани йўқ. Бундай ишончсиз нигоҳлар ҳозир ҳам бор, албатта.

Учинчидан, моддий қийинчиликлар ҳам бўлди.

[ҳигҳлигҳт солор="блуе"]Мавзуга алоқадор "Бизнес қилмоқчиман, лекин пулни қаердан оламан?"[/ҳигҳлигҳт]

>Энди муваффақиятга қандай мезонлар сабаб бўлгани ҳақида фикр билдирар эканман, бу борада аниқ бирон жавоб бера олмайман. Сабаби, мазкур лойиҳа қай даражада муваффақиятга эриша олганига ҳозир баҳо беролмайман. Тўғри, кўпчиликда қизиқиш уйғотди, лекин бу “кўпчилик” баъзи лойиҳаларда иштирок этаётганлар сони олдида денгиздан томчи. Демак, ҳали қилинмаган ишлар бор. Энг асосий мезон, менимча, ортга чекинмасдан, фақат олға бориш.

3. Лойиҳаларингизни ҳозирги кундаги ва келажакдаги режалари қандай?

DavronbekДавронбек Тожиалиев: Режалар кўп. Аудиокитоблар лойиҳаси учун ҳам бир қанча китоблар тайёрлаб қўйганман. Имкониятга қараб, секин-аста жойлаб боряпман.

Яна ўзбек шоир ва ёзувчиларининг фотожамланмаси учун ҳам манбаларни йиғиб қўйганман. Яқинда, иншааллоҳ, тақдим этишга чоғланаётганим "Ўзбек насри онлайн анталогияси"дир. Ундан ўзбек адабиётидаги энг биринчи ҳикоя, қисса, роман ва драмалардан тортиб, севимли ёзувчиларимизнинг энг сара асарларигача ўрин олади. Ҳар бир ижодкорнинг таржимаи ҳоли, асарлари киритилади. Яна озроқ ишлари қолди. Уларни битириб олгач, худо хоҳласа, тақдим этаман.

Шунингдек, «Жаҳон насри», «Ўзбек мумтоз шеърияти», «Замонавий ўзбек шеърияти», «Жаҳон шеърияти» онлайн анталогияларини ҳам тузиб, халқимизга тақдим этиш ниятим бор. Яна «Адабий суҳбатлар», «Дастхат», «Китоб жавони» лойиҳаларини ўйлаб қўйганман. Аллоҳ насиб қилса, ушбу лойиҳалар ҳам халқимиз учун фойдали манбага айланади, деган умиддаман.

farhodФарҳод Файзуллаев: Ҳозир секин-секин мобил контент, мобил клиентларга кўпроқ урғу беряпмиз. Сайтларимизнинг мобил версиялари мавжуд эди, яқинда мобил клиентларини ҳам чиқардик. Ҳозир “Дарё” дастуридан кунига 10—13 минг ташриф (висит)лар амалга оширилмоқда. Буни кўриб келажакда мобил йўналиш асосий йўналиш бўлишига ишонаман

muxrimМуҳрим Аъзамхўжаев: Жуда кўпчилик тонгни Кун.Уз билан бошлаши - бизнинг мақсад. Бу борада айнан қандайдир рақамни айтиш қийин, лекин қанча кўп одам кунни Кун билан бошласа, шу бизнинг меҳнатимизга рағбат.

Режа - ишлаш ва янада кўпроқ ишлаш. Яқин орада лойиҳада фотосуратлар билан боғлиқ лойиҳалар кўпайиши кутилмоқда. Ҳозирча, шу.

xushnudХушнудбек Худайбердиев: ЎзБлоггерлар чемпионатининг иккинчи мавсумини ташкиллаштириш ҳаракатида юрибмиз. Умуман ўзбек блогсферасини ҳам сон, ҳам сифат бўйича янада кенгайтиришни хоҳлаймиз.

Хушнудбек.уз сайтида ҳам бир қатор янги лойиҳалар қилиш ниятим йўқ эмас. Ҳозирда ўша лойиҳаларнинг иккитаси амалга ошмоқда. Бу Абитуриент-2014 ва ЖЧ-2014 Викторинаси. Қолганлари ҳақида вақти келиб хабар топасиз, албатта.