Учар кетмон - севимли кинофильмларимиздан иқтибосларга бой, миллий услубда ишланган биринчи ўзбекона мобил ўйин. Ўйин шунчалик мухлисларга маъқул бўлди-ки, у қисқа вақт ичида Ўзбекистонлик iPhone эгалари томонидан энг кўп юклаб олинаётган ўйинга айланди. Куни кеча эса Андроид учун мўлжалланган версияси ишлаб чиқилди.
Биз мазкур ўйиннинг муаллифи Акмал Шарипов билан боғландик ва бизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш мақсадида суҳбат қилдик.
Акмал ака, ассалому алайкум. Эркак.уз билан суҳбатлашишга розилик билдирганингиз учун раҳмат.
Воалайкум ассалом, бағоят хурсандман. Бу имконият учун сизга ҳам раҳмат.
Авваламбор ўқувчиларимизга ўз ҳақингизда икки оғиз гапириб берсангиз?
Мен аслида тошкентаги Жаҳон Тиллари Университетида Инглиз филологияси факултетини тугатганман. Мен Ахборот Технологиялари бўйича ҳеч қандай таълим олганим йўқ, аммо ЎзДЖТУда ўқиётган пайтларимда акам менга бир дона компютер олиб берган. Шу компютерни ишлатишни ўрганмоқчи бўлдим-у, шу билан берилиб кеттим. Мана энди, ҳозирда мен Америкадаги бир компутер ширкатида ишлаяпман.
"Учар кетмон" мобил ўйинини қилиш фикри сизда қандай пайдо бўлди?
Айтганимдек, менинг компютерларга иштиёқим ошган сари, қўлимдан келганича дарслар, дастурлар ўқишни бошладим. Менинг охирги олган дарсларимдан бирида истаган машхур мобил иловани бошқаттан ясаш вазифаси берилган эди. Менга "Флаппй Бирд" ўйини ёққанлиги учун шуни танлаган эдим. Акамлар билан маслахат қилган эдим, улар 15 йилдан бери Америкада яшасалар ҳам, ҳали ҳали ўзбеклигидан ғурурланадиган инсонлардан. Акамнинг менга маслаҳати, “Сен шундай ўйин ясашинг керакки, чет элликлар бу ўйин ҳақиқатдан ҳам Ўзбекона экан, дейишсин” - деган гапи бўлди. Ўзбекона филмларимизнинг бирида ўзбекларимиз кетмон устида учар эди, шу сабабдан учар кетмонни танладик.
Ўйиннинг машҳур бўлиб кетишига қандай омиллар сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
Биласиз-ми, аслида мен бу ўйинни оммавий бўлиб кетишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Бу ўйинни мен олаётган дарсимнинг ниҳояси, охирги имтихон сифатида ясаган эдим. Ундан мақсад фақат бир-икки дўстларим билан ўйнаб, хатоларини топиш бўлган эди. Лекин бу ўйинни ўйнаб кўрган ўзбек дўстларимга ёққани учун, улар ҳам ўз таниш билишларига юборибди шекилли, шу билан 2 кун ичида машҳур бўлиб кетди. Ва яна энг муҳими, ҳақиқий Флаппй Бирд ўйинини ўйнаб кўрган бўлсангиз, ютқазганингиз сари асабингиз бузилади. Учар кетмонда эса, одамлар ютса ҳам ютқазса ҳам, ўйиннинг овозига/иқтибосларига иштиёқманд бўлади.
Учар кетмоннинг ўзбекистонлик мобил телефон фойдаланувчилари орасида жуда машҳур бўлиб кетиши сизга молиявий тарафдан қандайдир фойда келтирдими?
Йўқ, бу ўйин бепул бўлгани учун ундан ҳеч қандай молиявий фойда йўқ. Уни пуллик қилиш бизнинг хаёлимизга ҳам келмаган. Ўйинни ҳарким текинга юклаб олиб ўйнаши мумкин.
Ўйиннинг ғояси албатта янги эмас, ўтган йили ъФлаппй Бирд" ўйини анча шов-шувга сабаб бўлган эди. Ундан ташқари сизнинг ўйинингизда турли хил тасвирлар ишлатилган. Сизда муаллифлик ҳуқуқи масаласида муаммолар бўлдими?
Айтганимдек, бу ўйинни миллий қилиш мақсадида, гоогле орқалик қўлимга тушган бепул (роялтй фрее) расмларни топиб қўйган эдим. Лекин ҳозир бу ўйин бунчалар машҳур бўлганидан кейин, энди янгидан ўзим расмларни чизиб, овозларини ўзим ёздириб ўйинни янгилашга тайёргарлик қилаяпман.
Ўйинни янгиламоқчилигингиз ҳақида айтдингиз, "Учар кетмон"дан келажакда яна нима кутсак бўлади?
Бу ўйинимизни энди янада қизиқ/кулгилик қилиш режаларим бор. Янги упдате устида ишлаяпман.
Учар кетмондан ташқари яна қандай лойиҳаларни режалаштиргансиз?
Жуда ўринли савол! Биласизми, мен Учар Кетмонгача бир нарсани ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаган эканман. Бизда миллий, Ўзбекона мобил ўйинлар умуман йўқ экан! Учар кетмон яккаю ягона ўзбек тилидаги ўйин бўлиб қолди. Ва унинг бунчалик машхур бўлишидан шуни тушуниб еттим-ки, бизнинг ўзбекларимиз шундай ўзбекона ўйинларга чанқоқ экан. Мана энди бундан буён шунга ўхшаган ўйинлару, мобил иловалар яратиш реъжалари кўп. Ҳозир мен ва акам янги ўзбекча 2048 ўйини устида ишлаяпмиз.
Ўзбекча мобил дастурлар тузмоқчи бўлган дастурчиларимизга қилган дастурлари оммавийлашиши учун нима маслаҳатлар берасиз?
Менинг ота-онам доимо “Одам қилган ишни-одам қилади” деб таъкидлаб келишган. Айтмоқчи бўлганим, агар мендек компутер соҳасида “чала-совод” одам Учар Кетмондай ўйинни ясай олган бўлсам, билинг-ки Ўзбекистондаги дастурчилар ҳам, бундан-да яхши ўйинлар ва бошқа мобил иловалар ясай оладилар! Бунинг учун фақатгина ҳаракат қилиш керак!
Акмал ака, вақт ажратиб биз билан суҳбат қилганингиз учун сизга катта раҳмат. Бундан кейинги ишларингизга омад. Янги қизиқарли ўйинлар ва мобил иловаларни кутиб қоламиз.
Акмал Шариповга сизни қизиқтирган саволларингизни қуйида ъфикр қолдириш' қисмида ундан сўрашингиз мумкин.
- Учар кетмонни iOS тизимида юклаш учун бу ерга босинг.
- Андроид тизимида юклаб олиш учун бу ерга босинг.
- Учар кетмоннинг Фасебоокдаги саҳифаси.
- Акмал Шариповни Твиттер да кузатиш учун бу ерга босинг.