Биласизми?

Тошкентда тажриба тариқасида биоҳожатхоналар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида Европа стандартидаги биоҳожатхоналар ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Top Business компанияси, унинг директори ва асосчиси Даврон Абдуллаев пойтахтда Европа сифатидаги автоматлаштирилган жамоат ҳожатхоналари тармоғи, шунингдек, дам олиш учун ўриндиқлар ўрнатиш бўйича лойиҳани тақдим этди.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз навбатида Тошкентнинг сайёҳлар кўп бўладиган манзилларида тажриба тариқасида 10 та шундай автоматлаштирилган ҳожатхона ўрнатишни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур лойиҳа муҳокамасини давом эттиришга қарор қилинди.