Биласизми?

Тошкент бокс бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкентда 30 апрелдан 7 майгача эркаклар ўртасида бокс бўйича 2017 йилги Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

Осиё биринчилиги доирасида медаллардан ташқари, 25 августдан 4 сентябрга қадар Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига 60 та лицензия ҳам ўйналади. 10 та вазн тоифасининг (49 дан 91 кг дан ортиқгача) ҳар бири бўйича 6 нафардан энг яхши боксчилар ЖЧ-2017 да иштирок этиш имконига эга бўлади.

Аввалги ЖЧ-2015 Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилиб, Ўзбекистон термаси иккита олтин, бешта кумуш ва битта медаль жамғарган ҳолда умумий ҳисобда иккинчи ўринни банд этган эди. Ўшанда ғолиблик Қозоғистон термасига (5−1−1), учинчи ўрин эса мезбонларга (2−0−0) насиб этган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ўсмирлар ўртасида 2015 йилги Осиё чемпионати, Жаҳон бокс серияси WSB ва AIBA Pro Boxing мусобақа лойиҳасида муваффақиятли иштирок этди.