Биласизми?

Тинчлик, уруш ҳамда ватанпарварлик ҳақида айтилган машҳур фикрлар

Мен ватан учун жон бермоқликдан ҳам олий жасорат ва мардликни кўрмадим.

Натан Ҳел

 

Тинч ва осойишта яшаётган киши билганлари ва кўрганларининг ҳаммасини ҳам вайсашдан тийилиши лозим.

Бенжамин Франклин

Тинчликнинг йўқлиги –  бир-биримизга боғлиқлигимизни унутганимиздан далолат.

Тереза Она

Ўзингдан бўлак ҳеч ким сенга тинчликни олиб келмайди.

Ральф Уолдо Эмерсон

Тинчлик ва адолат бир танганинг икки томонидир.

Дуайт Д. Эйзенхауэр

Тинчлик табассумдан бошланади.

Тереза Она

Тинчликка зўравонлик билан эришилмайди. Унинг ҳаётимиздаги аҳамиятини англаш орқали уни сақлаб қолиш мумкин.

Ральф Уолдо Эмерсон

Тинчлик – бу тинчлик учун мукофот.

Моҳандас Ганди

Тинчлик – бу осойишталикдаги эркинликдир.

Цицерон 

Нотинчликда тинчликка эришиб бўлмайди. Тинчликни асраш қушқўнмас тиканаклари орасидан мевасини териш дегани. Мен бу масалага қанчалик чуқур ёндашсам, ич-ичимда қатъий бир хулоса туғилади: “Тинчликни асраш – бош инсоний бурч!

Маҳатма Ганди Тинчлик – бу урушнинг йўқлиги эмас, идрокнинг эзгуликка йўғрилганидир. Тинчлик – бу бағрикенглик, ишонч ва адолат дегани.

Барух Спиноза

Қачонки муҳаббат куч-қудрати куч-қудратга нисбатан муҳаббат устидан ғолиб келса, шундагина дунё тинчликдан баҳраманд бўлади.

Жими Хендрикс

 

Тарих ҳеч қачон яхши уруш ёки ёмон тинчликка шоҳид бўлмаган.

Бенжамин Франклин Тинчлик ич-ичимиздан бошланади. Ундан ташқарида эмас.

Будда Яхши ватанпарвар бўлиш учун кимнингдир ашаддий ғанимига айланиш қайғулидир.

Вольтер

Миллатчилик – бу инсоният баданидаги қизамиқдир.

Альберт Эйнштейн

 

Ватанпарварлик илоҳийдир. Кўр-кўрона фидойилик эса урушларнинг уруғидир.

Ги де Мопассан

 

Юрт – бу муайян ер, тоғлар ёки дарёлар дегани эмас. Бу севилиши лозим бўлган заминдир. Бу севгининг асоси эса ватанпарварлик бўлмоғи керак.

Жорж Уильям Куртис 

 

Тинчликнинг зафарлари урушнинг ғалабасидан шавкатлидир.

Маҳатма Ганди