Биласизми?

Руҳшунослар 5 хил феъл-атворли одам борлигини аниқлашди

Инсон шахсияти унинг ижтимоий ёки сиёсий танловларига жиддий таъсир кўрсатади. Инсон дўст танлайдими, бирор масалада кимга ёки нимагадир овоз берадими, барчасида шахсий сифатлар муҳим ўрин эгаллайди.

Шахсиятни англаш эса ички куч-қудратни яхшироқ билиш, ожизликни бартараф қилишга ёрдам беради. Бу ўз навбатида бошқаларнинг биз ҳақимиздаги фикрларини ҳам шакллантиради.

Замонавий руҳшунослик дунёда 5 хил омилга эга шахсият турлари бўлишини аниқладилар.

  1. Виждонли

Шахсиятида виждон устун бўлган одамлар ишда ҳам, ҳаётда ҳам сермаҳсул яшайдилар, ташаббускор ва ишончни қозонганлар тоифасига мансублар, уларнинг ўзларига бўлган ишончлари доимо юқори ва барқарор бўлади.

Бу шахсиятга эга инсонлар барча нарсани олдиндан режа қиладилар ва юқори натижа сари интиладилар.

Шахсиятида виждон омили кам инсонлар ҳаётда жуда ўжар ва ўзига сув юқтирмас бўлади.

Руҳий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, виждонли одам билан турмуш қурган эр ёки хотин ўз ишида муваффақият қозонар экан. Айниқса, виждонли рафиқага эга бўлиш касб-корда ҳам, рўзғорда ҳам бараканинг бўлишини таъминлар экан.

  1. Экстраверт

Экстраверт феъл-атворга эга кишилар ўз ички оламлари билан эмас, ташқи оламдаги омиллар, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашадилар. Шу сабабли ҳам, улар ижтимоий фаол бўладилар ва ён-атрофдаги воқеаларга аралашиб, ўзлари ҳам бундан қувват оладилар. Улар жуда киришимли ва сўзга чечан бўлишади. Одамлар диққат-эътиборида бўлиш улар учун жуда муҳим. Улар бошқаларнинг кщзига такаббур ва эътибор талаб кишилар бўлиб кўринадилар.

Руҳий тадқиқотлар ўтказилганида шу далил маълум бўлдики, экстраверт кишилар қўл сиқишиб сўрашганларида иккинчи томоннинг билагини қаттиқроқ сиқишни яхши кўришади. Бу ўз навбатида, уларнинг асаб тизимларидаги носозликдан ҳам далолат беради. Бу илмий асос фақат эркак экстравертларга тегишли.

  1. Муросасоз

Муросасоз кишилар ишонувчан, меҳрибон ва бошқаларга хайрихоҳ бўлишади. Улардаги ижобий хислатлар, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш, ғамхўрлик қилишга бўлган майл сабаб муросасозлар кўпинча кўнгилли сифатида хайр-саховат ишларига тез-тез жалб қилинади. Муросасзолар бошқалар наздида гўл ёки содда, ҳаддан ташқари пассив шахс бўлиб кўриниши мумкин.

Ўтказилган руҳий тадқиқот ва изланишлар муросасозлик омили юқори бўлган инвестор ва тадбиркорлар таваккалчилик қилса ҳам, фойда кўришларини кўрсатмоқда. Ўзига ҳаддан ташқари ишонган тадбиркорларнинг эса кўпчилиги айнан мана шу феъли, яъни ўига бино қўйгани туфайли касодга учрар экан.

  1. Тили ва дили бир очиқ одамлар

Очиқ-ошкора одамлар кенг дунё қараш ва тасаввурга эга бўладилар. Айниқса, уларда яратувчан ва ижодкорлик омиллари юқори бўлади. Улар жуда қизиқувчан ва ҳар қандай ишга янгича усул ҳамда фикрда ёндашишни яхши кўришади.

Очиқ кўнгил одамларнинг саъй-ҳаракати ўз-ўзларини кашф қилиш доирасида бўлади. Улар хорижда яшаб, ёки руҳий машғулотлар билан банд бўлиб, ўзларича умргузаронлик қиладилар. Бошқалар наздида бу шахсиятга эга кишилар тез ўзгарувчан ва мақсадсиз бўлиб туйилиши мумкин.

Руҳий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, шахсиятлар ичида очиқ ва ошкора одамлар сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш кўникмасига эга ягона шахсият эгалари эканлар.

  1. Невротик

Невротик одамларда ҳиссий ноустуворлик, яъни ўзгарувчанлик энг юқори даражада бўлади.

Улар жуда реактив феъл-атворга эга бўлиб, тез таъсирланадилар ва жаҳл қиладилар. Ғазаб ва нафратдан бўлак ҳиссий хусусиятлар бу турдаги одамларда кузатилмайди. Бу каби шахсият эгаларида ғазаб ва нафратланиш ҳисси юқори бўлади. Бошқалар наздида улар беқарор ва хавфли одамлар бўлиб таассурот қолдиради.

Facebook ижтимоий тармоғида олиб борилган сўнгги руҳий йўналишдаги изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, невротик одамлар ижтимоий тармоқларга ўз суратларини эълон қилишни яхши кўрадилар. Улар ортиқча баҳс-мунозарадан қочиб, шахсий фикр ёки бирор постни эълон қилишдан чўчийдилар.

 

Шахсиятни англаш

Инсондаги шахсият атроф-муҳит ёки тарбия таъсирида 7 ёшгача шаклланиб бўлган бўлади ҳамда деярли ўзгаришсиз қолади.

Аксарият руҳшунос ва олимлар инсон шахсиятига хос баъзи бир хусусиятларни ўзгартириши ҳам мумкинлигини айтишмоқда. Катта ўзгаришлар қилиш учун эса мунтазам ҳаракат қилиш керак бўлади.