Биласизми?

Рио-2016: Илк олтин медаллар, ғалаба шукуҳи ва дўстлик ифодаси

11. Америкалик 19 ёшли Виржиния Трешер Рио-2016 Олимпия ўйинларининг илк олтин медалини 10 метрга пневматик милтиқда отиш мусобақаларида қўлга киритди.

2

2. Белгиялик Грег ван Авермает эркаклар ўртасидаги вело-пойгада мутлақ ғолиблик нашидасини сурмоқда.

3

3. Аргентиналик Пауло Парето дзюдо мусобақаларининг 48 кг.гача аёллар ўртасидаги кураш финалида Жанубий кореялик Бокёнг Жонгни мағлуб этди.

4

4. Вьетнамлик Ҳуан Винҳ Ҳонг пневматик милтиқдан 10 метрга отиш бўйича чемпион бўлиб, мухлисларига бўса йўллади.

5

5. Россиялик дзюдочи Беслан Мудранов 60 кг эркаклар ўртасидаги курашда унга бой бериб қўйган қозоқ полвонини юпатмоқда.

6

6. Венгриялик Эмиз Сзазс қиличбозлик жангларида эришган олтин медали шукуҳини рақиби билан бўлишмоқда.

7

7. (Чапдан ўнгга) Жанубий Корея вакиллари -- Вужин Ким, Бончан Ку, Сеунюнг Ли камонбозлик бўйича тенгсиз эканликларини исботлаб, бошқаларга медал қолдиришмади.

8

8. Таиландлик оғир атлетикачи Сопита Таначан 48 кг.гача бўлган аёллар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

9

9. Япониялик Косуке Ҳагино эркаклар ўртасида 400 метрга попурри услубида сузиш бўйича тенгсиз эканини намойиш қилди.

10

10. Австралиялик сузувчи Марк Ҳортон  эркаклар ўртасида 400 метрга эркин услубда сузиш бўйича олтин медал соҳиби бўлди.

11

11. Венгриялик Катинка Ҳоссзу  аёллар ўртасида 400 метрга попурри услубида сузиш бўйича жаҳон рекордини янгилаб, олтин медал соҳиби бўлди.

12

12. Австралия жамоаси 4х100 метрга сузиш бўйича умумий ҳисобда ўзининг тенгсиз эканини исботлаб, мамлакатни Рио-2016 рейтингида 1-ўринга олиб чиқди.