Биласизми?

Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров ҳам финалда!

Рио—2016 Олимпиадасининг 64 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилари ўртасидаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғоибназаров ярим финал жангини ўтказди.

Kun.Uz'нинг ёзишича, pоссиялик Виталий Дунайцевга қарши жанг қилган ҳамюртимиз иродали жанг қилиб ҳакамлар баҳосига кўра ғалаба қозонди ва финалга чиқди. Якуний ҳисоб 2:1 (28:29, 30:27, 29:28).

azul aloy aloy1 aloy2

Фазлиддин 1/16 финалда конголик Малонга Дзаламоуни, 1/8 финалда эса ҳиндистонлик Манож Кумарни, 1/8 финалда эса америкалик Гарри Русселни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Фазлиддин Ғоибназаров бокс беллашувларининг финалига йўлланма олган Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бектемир Мелиқўзиев ва Шаҳобиддин Зоировдан кейин бешинчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига айланди. Унинг финалдаги рақиби германиялик Артем Харутюнян ва озарбайжонлик Сотомайор Голлазо Лорензо ўртасидаги жангда аниқланади.

Бу билан барча ўзбекистонликларни, шу жумладан Фазлиддинни 16 йилдан буён шуғуллантириб келадиган, айни вақтда унинг иштирокини Ўзбекистонда туриб кузатаётган Аброр Турсунпўлатовни табриклаймиз.