Биласизми?

Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон ҳисобига иккинчи кумуш медални тақдим этди

Финал жангида Мелиқўзиев кубалик Арлен Лопесга мағлуб бўлди.

Ўзбек боксчиси Бектемир Мелиқўзиев Рио Олимпиадасининг бокс мусобақасида 75 кг.гача вазн тоифасида кумуш медал соҳиби бўлди. Финал жангида у кубалик Арлен Лопесга енгилди, деб Uz24.Uz ёзмоқда.

Шу тариқа Бектемир Ўзбекистон терма жамоаси учун иккинчи кумуш медалини олиб берди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямиз ҳисобига илк кумуш медални боксчи Шаҳрам Ғиёсов тақдим этди.