Биласизми?

Қозоғистонда юз берган навбатдаги автоҳалокат натижасида ўзбеклар яна қурбон бўлди

28 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги  Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой номли автомагистрал йўлида Mercedes-Benz Sprinter русумли микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиши натижасида ағдарилиб кетган. Бу ҳақда “Kazinform” хабар қилди.

Хабарда айтилишича, микроавтобус салонида 18 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 2 нафари қозоғистонлик, қолганлари ўзбекистонлик экани таъкидланмоқда.

Ушбу автоҳалокат натижасида уч киши ҳалок бўлгани, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланган.

Воқеа натижасида оғир жароҳат олган яна икки нафар йўловчи Жамбилнинг Кордай райони шифохонасига келтирилган. Маълум қилинишича, икки нафар йўловчининг ҳам аҳволи жуда оғир.

Қолган ўзбек йўловчилари Ўзбекистон чегарасига олиб келинган ва ўзбек шифокорларига топширилган.