Биласизми?

Президент 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади

28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказиладиган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилади. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбалари тасдиқлади.

Йиғилишда янги йилга ном берилиши ҳам кутилмоқда.

Президент 2017 йилнинг 22 декабрида ҳам Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида парламентга мурожаат қилган, йиғилиш жонли эфирда намойиш этилганди.

Президентнинг ўтган йилги мурожаатномаси 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланганди.