Оналар билан оталардан қайси бири болалари билан кўпроқ гаплашиши ҳақида гап кетса ҳаммамиз оналар кўпроқ гаплашишини биламиз, тан оламиз. Баъзи кўрсатгичлар ҳатто оналар фарзандлари билан оталардан 3 баробар кўп суҳбат қилишларини таъкидлайди.
Бунга сабаб қилиб биз оталар иш билан бўлиб уйда кўп бўлмаслигимизни, аёллар фарзандларга кўпроқ эътибор бериб тарбияси билан шуғулланишини, биз ҳам фарзандларимиз билан аёлларчалик вақт ўтказганимизда биз ҳам албатта кўп суҳбатлашиб турардик деган баҳоналани келтирамиз.
Лекин яқинда Америка Педиатрия Академияси томонидан ўтказилган тадқиқот бу даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрсатиб берди. Тадқиқот жараёнида бир нечта ота-оналардан фарзандларининг олдига ёзиб олувчи жихоз қўйишни ва фақатгина ҳам ота ҳам она уйда бўлган вақти у жиҳозни ёқишларини сўрашган. Қайдлар туғриқхонада, фарзанд 1 ойлик бўлганида ва 7 ойлик бўлганида ёзиб олинган. Натижалар кутилгандан ҳам қизиқ бўлиб чиқди. Маълум бўлишича аёллар нафқат фарзандлари билан эркакларга нисбатан уч баробар кўп суҳбатлашишар экан, балки фарзандлар оналар билан диалог қилишга, оналарнинг саволларига тўлақонли жавоблар беришга моил экан.
Яна оналар кўпроқ қиз фарзандлар билан гаплашишлари маълум бўлди. Албатта аёллар табиатан серсуҳбат ва ижтимоий фаол бўлишлари кўпчилигимизга маълум. Қиз фарзандларнинг ривожланиши ўғилларга нисбатан тезроқ бўлади ва натижада оналар қизлари билан гаплашишни ўғиллар билан гаплашишдан кўра қизиқарлироқ деб ҳисоблайдилар.
Шуни таъкидлаш керакки болалар қанча кўп сўз эшитишса уларнинг сўз болйликлари шунча кўпаяди, шунча тез гапириб кетадилар, вақтли ўқишни ўрганадилар ва натижада ўқиш ва келажакдаги хаётларида муваффақиятли бўладилар. Яна қайтарамиз, бола яқинларидан қанча кўп сўз эшитса (отаси, онаси, опа укалари ва ҳоказо.. телевизор бунга кирмайди, чунки суҳбат ҳар икки томонлама бўлиши керак) шунча фарзанд учун фойдаси кўп бўлади.
Энг муҳуми фарзанд тарбияси ва камолотида оналар билан бирга оталарнинг ҳам катта ўрни бор. Шундай экан ҳурматли оталар, фарзандиларингиз билан тез-тез гаплашинг!
Сал қулай имкон бўлди деганда уларни оналари билан ташлаб қўйишга одатланманг. Улар билан турли мавзуларда суҳбатлашинг; режаларингиз ҳақида айтиб беринг, кунингиз қанйда ўтганини, кўрган ва қилган ҳамма ишларингиз ҳақида гапиринг. Улар билан бирга ўйнанг, ҳазил-ҳузул қилинг.
Фарзандларингиз билан оналари каби гаплашишингиз ҳам шарт эмас, ўзингиз ҳоҳлаган усулда суҳбатлашинг. Оталар одатда нима?' ва қаерда?' саволларини кўп беришади, ва бу боланинг фикрлаш қобилиятининг яхши ривожланишига ва сўз бойлигининг ошишига ижобий таъсир қилади.
Келинг, ҳаракат қилиб кўрамиз ва аёллар фарзандларимиз билан биздан 3 баробар кўп гаплашади деган фактни ўзгартирамиз. Бу мақолани бошқа фарзанди бор бўлган дўстларингизга ҳам тавсия қилинг.