Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистоннинг ягона вакили Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Айн" клуби билан ўзаро куч синашадиган бўлди.
Чорак финалга белгиланган ўйинлар жорий йилнинг 23-24 август ва 13-14 сентбрь кунлари бўлиб ўтади. "Темирйўлчилар" илк ўйинни 23 август куни сафарда ўтказса, жавоб учрашуви 13 сентябрь куни Тошкентда ўтказилади.
Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сўраётган Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси БААнинг яна бир жамоаси “Ан-Наср” клуби билан тўқнаш келади.
Шарқий минтақадаги икки ўйинда Хитой ва Жанубий Корея клублари ўзаро куч синашади. Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби Жанубий Кореянинг “Чонбук моторс” жамоаси билан, “Сеул” клуби эса “Шандонг Луненг” жамоаси билан учрашади.
Ғарбий минтақа клублари
ОЧЛ, чорак финал (23-24 август ва 13-14 сентябрь) "АЛ-АЙН" (БАА) — "ЛОКОМОТИВ" (Ўзбекистон) "АЛ-ЖАИШ" (Қатар) — "АН-НАСР" (БАА)
Шарқий минтақа клубари
"ШАНГХАЙ СИПГ" (Хитой) — "ЧОНБУК МОТОРС" (Жанубий Корея) "СЕУЛ" (Жанубий Корея) — "ШАНДОНГ ЛУНЕНГ" (Хитой)