Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Бунёдкор” ҳамда БААнинг “Ал-Айн” жамоалари ўрасидаги учрашувга расмийларни тайинлади. Бу ҳақда Darakchi.uz ёзмоқда.
Учрашув бош ҳаками этиб австралиялик Жарред Жиллетт тайинланди. Унга қанотларда австралиялик Эшли Бичам ва баҳрайнлик Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Умар Иброҳим Ҳасан Маҳфудга юклатилди.
Учрашув комиссари сифатида мальдивлик Абдул Ғафур Абдул Ҳамид ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Исмоил Сафири (Эрон).
“Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашуви 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.