Биласизми?

«Ўзсаноатқурилишбанк» жаҳон фонд бозорининг йирик иштирокчиси билан ҳамкорлик қилади

“Ўзсаноатқурилишбанк” жаҳон фонд бозорига чиқишни мўлжалламоқда.

“Ўзсаноатқурилишбанк” халқаро “Freedom Finance” компанияси билан инвестициялар бўйича воситачилик йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйди, деб ёзади Kun.uz.

“Freedom Finance” компанияси кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислари Америка, Россия ва Қозоғистон фонд бозорларида узоқ муддатлардан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Freedom Finance” компанияси қимматли қоғозлар бозорида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиш, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни бажариш баробарида банкка янги инвестор ва акциядорларни жалб этиш билан шуғулланади.

Жаҳон фонд бозорида ўзининг нуфузли ўрнига эга халқаро компания билан ҳамкорлик муносабатларининг йўлга қўйилиши “Ўзсаноатқурилишбанк” қимматли қоғозларининг нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бу эса ўз навбатида банк капиталининг янада мустаҳкамланиши, пировардида эса “Ўзсаноатқурилишбанк” қимматли қоғозлари даромади ҳамда ликвидлигининг ошишига хизмат қилади.