11-12 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Европа чемпиони В.Ивлев соврини учун IX Халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда асосан Россия, Қозоғистон, Белорус ҳамда ўзбекистонлик полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин ва битта кумуш медалига эгалик қилди, деб хабар беради Uz24.uz.
Жумладан, Феруз Тўхтаев (59 кг вазн) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди. Жонибек Отабеков (80 кг) эса кумуш медалига сазовор бўлди. Бундан аввалроқ ушбу полвонимиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.