Айни кунларди Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 3 май куни чемпионатнинг чорак финал жангларида 10 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Спортчиларимиздан 9 нафари — Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов, Жасурбек Латипов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Вакилларимиз орасидан фақат Санжар Турсунов Олимпиада совриндори Василий Левитга имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлсада, Санжарда Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор.
Ярим финал баҳслари 5 май куни бўлиб ўтади.